Яқинда 42 миллион евро эвазига «ПСЖ» футболчисига айланган аргентиналик Хавьер Пасторе нима учун «Челси» таклифини қабул қилмаганини айтиб ўтди. «ПСЖ» билан шартнома имзолаганимдан мамнунман.
Англия ёки Испания клубларида ўйнашим мумкин эди. Аммо Францияда янада ўсишимга ишонаман. Мисол учун «Челси»га ўтганимда захира ўйинчисига айланиб қолардим. «ПСЖ»да эса доимий равишда майдонга тушаман»,-деди «Палермо»нинг собиқ ўйинчиси.