Четверг, 25.04.2024, 01:12
FUTBOL XABARLARI
 
SAYT MENYUSI

MINI CHAT

MUSIQIY TANAFUS

SAVOLLAR
QAYSI BIRI KUCHLI
BARCHA JAVOBLAR: 550

KIRISH

Главная » Файлы » Мои файлы

"Челси"нинг шонли тарихи!
11.08.2011, 16:27
Футбол Клубига 1905 йилда асос солинган бўлиб, Англия Футбол лигаси иккинчи дивизионига 1 июн 1905 йилда қабул қилинди. Мезбонлик стадиони 1877 йилда очилган "Стемфорд Бридж", "Челси" жамоаси янги стадионда ўйнаш учун махсус тузилган эди.

2003 йилдан жамоа эгаси таниқли россия бизнесмени Роман Абрамовичдир. Шу сабабли "Челси" ишқибозлари футбол ўйинлари вақтида "Калинка - малинка" қўшиғини ижро этадилар.

Клуб 20 сентябр 2007 йилда Жозе Моуринёнинг клубдан кетганлигини расмий равишда тасдиқлади ва бу хақда клубнинг ўз расмий сайтида бу хақида расмий маълумот берди. Ресмий шакли: Бугун "Челси" футбол клуби ва Жозе Моуринё хамкорлик хақидаги шартномани ўзаро келишувга асосан бекор қилдилар.

2008 йил 19 январида "Челси" премер лигадаги ўзининг 300 сонли ғалабасини қўлга киритди ("Челси" - "Бирмингем" 1:0)

2008 йил 24 май куни икки кунлик музокаралардан сўнг "Челси" расмий сайтида Авраам Грант билан шартома бекор қилинганлиги хабари пайдо бўлди. 2008 йил 11 июнда Бразиля ва Португаля терма жамоаларида бош мураббий бўлиб ишлаган бразилялик мутахассис Луис Фелипе Сколари билан шартнома тузилганлиги ҳақида маълумот берилди. 9 февралда "Челсининг" расмий сайти бош мурабийининг ишдан бўшатилганлиги хақида хабар қилди.

2008 йил ноябр ойида клуб эгаси Абрамович дунё молиявий инқирози сабабли клубнинг молиялашувини қисқартирди.


Клубнинг тарихи…

"Челси" клубига 1905 йил 14 март куни асос солинди ва кўп ўтмасдан "Тҳе Рисинг Сун" (хозирги "Тҳе Бутчеръс Ҳоок") пабида футбол лигасига қабул қилинди. Клуб номланишида таклиф этилган "Стемфорд Бриж", "Кенсингтон" ва "Лондон" футбол клуби номлари рад этилди, ва "Стемфорд Бридж" стадиони жойлашган шахар қисми шарафига қўйишга қарор қилинди.

"Челси”нинг Лигадаги биринчи ўйини 1905 йил 2 сентябр куни "Стокпорт Каунти" клубига қарши меҳмонда бўлиб ўтди ва унда клуб 0:1 хисобида мағлубиятга учради. Биринчи мезбонлик ўйини "Халл Сити" билан ўтказилди ва унда 5:1 хисобида қъалабага эришилди.

Аввалида клуб юксак натижалар кўрсатмади, клубнинг биринчи муваффақияти Англия Кубогига чиқиши эди ва унда "Челси" "Шеффилд Юнайтеддан" мағлубиятга учради. "Челси" учун ўз вақтининг бир қатор таниқли ўйинчилари ўйнар эди, бироқ клуб икки жахон уруши даври орасида англия футболида этиборга лойиқ муваффақиятларга қўлга кирита олмади.

Англия терма жамоаси собиқ хужумчиси Тед Дрейк 1952 йилда клуб бошқарувчиси бўлди ва клубни янгилашни бошлади. У клубнинг гербини ўзгартирди ва "Челсини" "нафақахўрлар" лақабидан халос қилди, ёшлар таркибини яхшилади ва уларни ўргатиш тизимини яратди, скаутларни яхшилади, стадионни қайта қурди. У мураббийлар штабидан кечти, машқларда қатнашди, машқларга спорт кийимида келди. Буларнинг хаммаси "Челсига" ижобий таъсир қилди ва уларни биринчи катта ютуқ - 1954/55 йил фаслида Англия чемпиони унвонини қўлга киритишларига олиб келди.

1960 йилда "Челси" таркибида Томми Дохерти рахбарлигида ёш иқтидорли футболчилар пайдо бўлди. Ўн йил давомида улар юксак ютуқлар учун курашдилар, лекин мўлжалга яқин қолганида мағлубиятга учрардилар. Улар 1964/65 йил фаслида Лига Кубоги ва бошқа мукофотларига яқин эдилар, лекин омад уларга кулиб боқмади. Улар кетма кет уч фасилда уч марта ярим финал баҳсигача етиб келдилар .1970 йилда "Челси" финалда "Лидс Юнайтедни" ютиб Англия Кубогини қўлга киритди. Кейинги йилда жамоа бу сафар Афинада "Реал Мадридни" енгиб ўзининг биринчи эвропа трофейини - УЕФА Кубоклари Соҳиблари Кубогини қўлга киритди.


Мезбонлик стадиони: "Стемфорд Бридж”

Стемфорд Бридж (инглиз тилида Стамфорд Бридге)- Лондон шахридаги стадиондир. 1905 йилдан бугунгача "Челси”нинг мезбон стадионидир. Ушбу стадионга 1876 йилда Лондон енгил атлетика клуби ташаббусига кўра асос солинди. Расмий очилиш куни 28 апрел 1877 йил. Ушбу кундан бошлаб у ерда янгил атлетика бўйича мусобақалар ўтказила бошлади.


Белгиси…

"Челси" клубига асос солинганидан бошлаб унинг 4 та асосой эмблемаси бўлган, аммо барчаси арзимас ўзгаришларга учраган. 1905 йилда Челси Нафақахўрлари тасвирли биринчи эмблема қабул қилинди, ва бу эмблема клубга нафақахўрлар лақабини қўйилишига ва бу эмблема ўйинчилар формасида ҳеч қачон акс этмаган бўлса хам, ярим асир шундай аташларига сабаб бўлди. 1952 йилда Тед Дрейк ташаббуси билан нафақахўрлар эмблемадан олиб ташланди ва вақтинчалик эмблема сифатида бир йилга ФCC харфлари тасвири қабул қилинди. 1953 йилда эмблема қўлида таёқ ушлаган кўк рангли тик турган шер тасвирига ўзгартирилди, ва бу эмблема яна 30 йил умр кўрди.


Ранги…

"Челси" футболчилари хар доим хаво ранг футболкаларда майдонга тушганлар. Авваламбор футболкалар хозиргисига қараганда очроқ рангли бўлган. Хозирги кун ўйинчиларидан фарқи футболчилар илгари оқ шорт ва тўқ кўк пайпоқ кийишган. Янада очиқроқ кўк форма ранги ўша даврдаги клуб президенти граф Кадоган чопарлик рагларидан олинган.

Ишқибозлар…
Клубни кўп сонли ишқибозлар қўллаб қувватлайдилар. Статистика маълумотларига кўра клуб Англиядаги ишқибозлар сони бўйича бешинчи ўринни эгалламоқда, ўйинларни Стемфорд Бриждаги ўз севимли жамоалари учун қайғурувчу 44 мингдан ортиқ фанатлар мунтазам равишда келиб кўрадилар, бундан ташқари, клуб 2005-2006 йил фаслида ўз ишқибозлари томонидан қўллаб қувватланишнинг "сони ва сифати" мутонасиблиги бўйича хам бешинчи ўринга чиқди. Ўйинларга келган ишқибозларнинг сони ўрта хисобда 41870 кишига етди. Клуб ишқибозларининг ўзгармас асосини Хаммерсмит ва Беттерси каби вест-энд ишчилар дахасининг йигитлари ташкил қилибгина қолмай, унга шунингдек шахарнинг бадавлат қисми - Челси ва Кенсигтоннинг ўзидан одамлар, ва яна "хоум-каунтиз" деб аталувчи Лондон билан чегараланувчи мавзелардаги ишқибозлар хам киради.


Миллий чемпионатда:

4-марта Англия чемпиони - 1955, 2005, 2006, 2010.
3-марта Кумуш медал сохиб АПЛ да-2004, 2007, 2008.
6-марта Англия кубоги сохиби-1970, 1997, 2000, 2007, 2009, 2010.
4-марта финалчи Англия кубокгида-1915, 1967, 1994, 2002.
4-марта Англия лига кубоги сохиби-1965, 1998, 2005, 2007.
2-Марта Финалчи лига кубогида-1972, 2008
4-марта Супер кубог сохиби-1955, 2000, 2005, 2009.
4-марта Финалчи суперкубогда-1970, 1997, 2006, 2007.
2-марта Англия 2-дивизиони ғолиби - 1984, 1989.

Халқаро майдонларда:

ЧЛ финалчиси-2008
2-марта Кубок эгалари кубоги сохиби-1971, 1998.

Уефа супер кубоги сохиб- 1998. 

www.uff.uz chelsea blogidan coolmandan olindi

Категория: Мои файлы | Добавил: Yaro
Просмотров: 1202 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
IZLASH

HISOBCHI

QOSHIMCHA
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • KIM QAYERDA

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    Copyright MyCorp © 2024