Россия чемпионатининг 21-турида Одил Аҳмедовнинг жамоаси – "Анжи” ўз уйида Москва динамочиларини қабул қилди. Муросасиз кечган баҳс махачқалъаликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Аввалига Буссуфа 22-дақиқада "Анжи”ни олдинга олиб чиқди. 44-дақиқага келиб Воронин мувозанатни тиклади. 2-бўлимнинг 71-дақиқасида "Анжи” футболчиси Прудников томонидан киритилган гол ўйин охирисигача ўзгармади ва доғистонликлар ғалабага эришишди. Учрашувда терма жамоамиз аъзоси 90 дақиқа ҳаракат қилди. Доғистонликлар ушбу ғалабадан кейин 36 очко билан 4-ўринда боришмоқда.