ОФК президенти Муҳаммад бин Ҳаммам ФИФА президентлигига ўз номзодини қўйиш ёки қўймаслигини бугун маълум қилади. Мазкур лавозимга сайловлар шу йилнинг 31 май-1 июнь кунлари Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтади. Тахминларга кўра, бўлажак сайовларда ташкилотнинг амалдаги президенти Зепп Блаттерга айнан бин Ҳаммам рақиблик қилар экан. «Мени кўплаб конфедерациялар қўллаётганидан хурсандман. Аммо Европадаги вазият қандайлигидан бехабарман. Кўҳна қитъа футболнинг юраги ҳисобланади. Ўз номзодимни қўйишимдан олдин у ердаги вазият билан танишиб чиқишим лозим»,-деди бин Ҳаммам.
Қатарлик мутахассиснинг Англиядан овоз олиши тайин. Чунки инглизлар Блаттерга қарши овоз беришларини расман маълум қилишган.