Четверг, 28.03.2024, 15:33
FUTBOL XABARLARI
 
SAYT MENYUSI

MINI CHAT

MUSIQIY TANAFUS

SAVOLLAR
QAYSI BIRI KUCHLI
BARCHA JAVOBLAR: 550

KIRISH

Главная » 2011 » Июль » 3 » Андре Виллаш-Боашнинг ҳаёт ақидалари
10:21
Андре Виллаш-Боашнинг ҳаёт ақидалари

У Португалия чемпионати ва Европа Лигасини ўзига бўйсиндирди. Жозе Моуриньога тегишли рекордларни бирин-кетин қулатиб, яқиндан бери машҳур ватандоши билан имкон қадар камроқ мулоқот қилишга интилмоқда.


Лекин айнан Жозенинг ортидан кетяпти. Мана, «Порту»даги зафарли мавсумдан сўнг «Челси»га йўл олди. Португалиялик мутахассис - Андре Виллаш-Боашнинг янги лавозимга тайинланиши муносабати билан Sports.ru «Ҳаёт ақидалари» лойиҳаси учун унинг ўткир фикр-мулоҳазаларини жамлашга киришди.

- Менинг омадим чопди. Чунки ўзим орзу қилган касбга жуда тез эга бўлдим.

- Энди ўзим учун янги лига ва мамлакатларни кашф этмоқчиман. Зеро, ижтимоий ва маданий ранг-барангликларга қизиқишим баланд. Яъни янги-янги совринларга эга бўлишни истайман. Умид қиламанки, қачондир мақтанишга арзийдиган даражада фаолият юритаман.

- Кўпчилик мени Моуриньонинг нусхаси сифатида қабул қиляпти. Аслида ундай эмас. У билан бирга ишлаганим рост. Лекин Жозенинг фалсафасини давом эттириш фикридан йироқман. Бошқача айтганда, мутлақо мустақил, ҳеч қандай чекловларсиз ишламоқчиман.

- Моуриньодан айнан ниманидир кўчириб олдим, деёлмайман. Шунчаки, биз 7 йил бирга ишладик, қўл остимизда ўйнаган жамоалар зафарларга эришишди. Муваффақиятларга бошқалар ҳам улуш қўшишди. Гарчи Моуриньо яққол етакчилик қилган бўлса ҳам.

- Ўзимга яраша феъл-атворим бор. Шу сабабли Жозега тақлид қилишнинг ҳожати йўқ. Фақат ўз фикрига эга бўлмаган кишигина кимгадир ўхшашни хоҳлайди.

- Прагматизм футболда муайян натижаларга эришишда ёрдам беради. Бироқ мен барибир бошқачароқ йўлдан боришни афзал кўраман.

- Футболда тараққиётга эришишнинг турли йўллари мавжуд. Жозе айтганидек, иқтидорли пианиночи бўлиш учун фортепиано чалиш шарт эмас.

- Асло диктатор эмасман. Шогирдларим доимо салоҳиятларини тўла намойиш этиш, ўзлари истаган қарорларни қабул қилиш учун етарли имкониятларга эга бўлишади.

- Майдонда тўп суришни ёқтирардим. Аммо ўртамиёна савиядаги ярим ҳимоячи эдим. Қисқа вақт ўтганидан кейин мураббийлик касби мени асир этди. Ҳозирда севимли касбимни ҳеч нарсага алмашмайман.

- Бир пайтлар спорт журналистикасига жиддий қизиққанман. Лекин Португа Бобби Робсон келгач, ҳаммаси ўзгариб кетди. Менда очиқчасига баҳслашиш имконияти пайдо бўлди. У сўзларимни доимо диққат билан тингларди. Очиғи, Робсон қанчалик очиқкўнгил ва мулойим бўлмасин, мендек ғўр йигитчанинг такаббурлигига сабр қилганлигига ҳайрон қоламан. Қолаверса, айнан Бобби фаолият бошлашимга шароит яратиб берди.

- Тажриба тўплаш учун Буюк Британияга йўл олдим. У ерда ҳар бир йирик шаҳарда 3 ҳафтадан иш ўргандим. Кейин Португа қайтиб, 1 йил давомида ёшлар жамоалари билан шуғулландим. Шу тариқа кейинги мавсумда лицензияга эга бўлдим.

- Ҳеч қачон ёш мураббий мақомидан ташвишга тушган эмасман. Ёшим кўпчилик футболчиларникидан сал каттароқ, холос. Лекин бу муаммо туғдирмайди. Улар мени «мистер», деб аташади ва барча кўрсатмаларимни сўзсиз бажаришади. Шогирдларим - ҳақиқий профессионаллар.

- Фақат «Порту» фанатиман. Бу менинг жонажон клубим. Албатта, клуб бошқарувини қўлга олиш аввалига ғалатироқ туюлди. Лекин зафар қучишимизга тўла ишонгандим.

- Нимага эҳтиёж сезишимни жуда яхши биламан. Агар акси бўлганида, анча қийналардим. Режаларни рўёбга чиқаролмаслик бундан ҳам ёмон.

- Бутун ҳаётимни футболга бағишлашни истайман. 10-12 йил ғайрат билан ишлаш - энг мақбул вариант. Менимча, шундай.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.
Просмотров: 637 | Добавил: Yaro | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
IZLASH

KALENDAR
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

HISOBCHI

ARHIV

QOSHIMCHA
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • KIM QAYERDA

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    Copyright MyCorp © 2024