Четверг, 25.04.2024, 05:09
FUTBOL XABARLARI
 
SAYT MENYUSI

MINI CHAT

MUSIQIY TANAFUS

SAVOLLAR
QAYSI BIRI CHEMPION BO'LISHGA LOYIQ
BARCHA JAVOBLAR: 264

KIRISH

Главная » 2011 » Март » 22 » Эртага ўзбек "классикоси"
07:30
Эртага ўзбек "классикоси"

Учинчи турнинг охирги учрашуви эртага "Пахтакор" Марказий стадионида бўлиб ўтади.


Унда олий лига тарихида барча чемпионатларда иштирок этиб келаётган уч жамоанинг иккиси - "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўзаро тўқнаш келади. Ушбу клублар бир-бирлари учун ашаддий рақиблар ҳисобланишади. Жамоалар қандай ҳолатда қолган бўлишларидан қатъи назар майдонда бор маҳоратларини намойиш этишга интилишади. Бунга ўтган мавсумдаги ўйинлар ҳам мисол бўла олади. Гарчи, мавсум якунида ўнинчи поғонадан ўрин олган бўлса-да, фарғоналиклар "Пахтакор" билан ўз майдонларида 3:3 ҳисобидаги жанговар дурангни қайд этишганди. Ўша баҳс 2010 йилги мавсумдаги энг чиройли беллашувлардан бўлганди. Тошкентда эса Гейнрихнинг ягона голи "шерлар"га ғалаба келтирган.

Ҳозиргача азалий рақиблар олий лига тарихида 38 бор ўзаро тўқнаш келишган. "Пахтакор" ҳисобида 17, "Нефтчи"да эса 15та ғалаба мавжуд. Фақат олти учрашувдагина томонлар муроса кўчасини танлашган. Гол уриш борасида эса устунлик жамоамиз тарафида - 64:51.

"Пахтакор"нинг энг йирик ғалабаси 2004 йил юз берган. Ўшанда Тошкентда жамоамиз фарғоналикларни 6:1 ҳисобида доғда қолдирган. 2002 йил эса Фарғонада "Нефтчи" 4:0 ҳисобида зафар қучган. Йирик ҳисобдаги ғалабалар сони бўйича ҳам "Пахтакор" олдинда бормоқда, 6:2.

Чемпионатнинг дастлабки икки турида жамоамиз ўйинларни муваффақиятли якунлаган бўлса, Юрий Саркисян шогирдлари дастлаб "Олмалиқ"қа сафарда 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Кейин эса Тошкент вилоятининг бошқа бир жамоаси "Металлург"дан Фарғонада 3:1 ҳисобида устун келишди.

Эртанги учрашувни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ўйинга тайинланган ПФЛ расмийлари билан танишинг.

Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар: Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Равил Шояхметов (Тошкент)

Тўртинчи ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)

Назоратчи: Владимир Штерн (Тошкент)

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Нефтчи" учрашуви 22 март, сешанба куни соат 17:00да бошланади. Ёшлар лигасидаги беллашув эса 23 март куни ўтказилади.



Манба: pakhtakor.uz
Просмотров: 779 | Добавил: garastone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
IZLASH

KALENDAR
«  Март 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

HISOBCHI

ARHIV

QOSHIMCHA
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • KIM QAYERDA

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    Copyright MyCorp © 2024