Главная » 2011 » Август » 12 » Фабрегас «Барселона»да 4-рақам остида тўп суради
13:06
Фабрегас «Барселона»да 4-рақам остида тўп суради
"Арсенал" клуби футболчиси Франсеск Фабргеас "Барселона"га ўтишга яқин турибди, дея хабар беради AS газетаси. Агар иккала клубнинг келишуви ижобий якун топса, Фабрегас Каталонияда 4-рақам остида тўп суради. Хабарингиз бор, у "Арсенал"да ҳам шу рақам остида ўйнаган эди.
Юқорида номи келтирилган манбанинг хабарига кўра, Фабрегас "Барселона"га 14 август куни бўлиб ўтадиган "Реал"га қарши ўйингача келиб қўшилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг трансфер нархи - 40 миллион еврони ташкил қилган.