Воскресенье, 19.11.2017, 08:03
FUTBOL XABARLARI
 
SAYT MENYUSI

MINI CHAT

MUSIQIY TANAFUS

SAVOLLAR
QAYSI BIRI CHEMPION BO'LISHGA LOYIQ
BARCHA JAVOBLAR: 264

KIRISH

Главная » 2011 » Март » 17 » Фергюссон бешта учрашувга дисквалификация қилинди
12:43
Фергюссон бешта учрашувга дисквалификация қилинди

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Алекс Фергюссон бешта учрашувга дисквалификация қилинган. Клуб расмий сайти томонидан хабар қилинишича, шотландиялик мураббийга нисбатан бундай жазо қўлланилишига, ҳакамни ҳақорат қилгани сабаб бўлган. 


Англия футбол ассоциацияси "Манчестер Юнайтед" клуб бош мураббийини Англия чемпионатида "Челси" клубига қарши ўтказилган учрашувни бошқарган ҳакам Мартин Аткинсоннинг шаънига оғир гапларни айтгани учун жазолашга қарор қилган. Фергсюссоннинг наздида, Аткинсон манкунианликлар дарвозасига ноҳақ пенальти белгилаган, Неманья Видични ноўрин майдондан четлатган ва Уэйн Рунига нисбатан қўполлик қилган Давид Луисни етарлича жазоламаган экан. Шу сабабли ҳам, шотландиялик мураббий ҳақоратли сўзларни ҳакам шаънига ёғдирган эди.

Шотландиялик мураббийнинг Мартин Аткинсонга берган "тавсифномаси"да ожиз ва нотавон, адолатсиз ҳакам, каби таърифлар бор эди. Табиийки, бундай "мурожаат" на ҳакамга ва на Англия футбол ассоциациясига ёқмади. Шу тариқа, мураббий бешта ўйинга заҳира ўриндиғидан четлатилди ва қўшимчасига 30 минг фунт стерлинг миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.

Ушбу дисквалификация премьер лига ўйинлари билан биргаликда Англия Кубоги доирасида "Манчестер Сит"ига қарши ўтказиладиган баҳсга ҳам тааллуқли бўлади.

Манба: www.uff.uz  
Просмотров: 221 | Добавил: garastone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
IZLASH

KALENDAR
«  Март 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

HISOBCHI

ARHIV

QOSHIMCHA
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • KIM QAYERDA

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    Copyright MyCorp © 2017