Воскресенье, 19.11.2017, 07:46
FUTBOL XABARLARI
 
SAYT MENYUSI

MINI CHAT

MUSIQIY TANAFUS

SAVOLLAR
QAYSI BIRI CHEMPION BO'LISHGA LOYIQ
BARCHA JAVOBLAR: 264

KIRISH

Главная » 2011 » Апрель » 20 » Фергюссон: Бизни яна иккита муҳим ўйин кутиб турибди
12:55
Фергюссон: Бизни яна иккита муҳим ўйин кутиб турибди

Англиянинг "Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Алекс Фергюссон жамоасининг кечаги "Ньюкасл”га қарши кечган учрашувдаги дуранг натижаси ҳақида гапираркан, олдинда яна масъулиятли ўйинлар борлигини таъкидлаб ўтди. 

"Таркибдаги бир қатор футболчиларга дам бериш мақсадида, ўтган ўйиндагига нисбатан бошқачароқ таркиб билан майдонга тушдик. "Уэмбли”да ўтган оғир учрашувни инобатга олиб, бугун барча кучимизни ғалаба қозониш учун ташлаган эдик. Аммо, ўша майдоннинг ўта оғир бўлганини ҳисобга оладиган бўлсак, футболчиларда чарчоқ аломатлари кўринмаганини ҳам таъкидлашимиз лозим бўлади. Футболчиларимиз жуда фаол ўйнадилар ва қийин вазифани бажаришда қўлларидан келган барча ишни қилдилар. 

Гарчанд, "Сити”га қарши кечган учрашувда мағлубиятга учраган бўлсакда, ўзимизга келиб олишимизга ишончим комил. Айни вақтда шанба кунгига қараганда анча яхши ҳолатда турибмиз. Энди яна бир қийин учрашув ортда қолди. Олдинда бизни яна бешта мана шундай ўйинлар кутиб турибди. 

Кўрамиз, "Челси” ўз уйида қаторасига ўтадиган учта ўйиндан қандай фойдаланар экан. Бизни олдинда иккита ўта муҳим ўйин кутиб турибди. Табиийки, булар "Арсенал”га қарши сафарда  ва ўз уйимизда "Челси” билан ўтадиган ўйинлар. "Челси” билан бўлган ўйинларда тўплар нисбати бизда яхшироқ, шу сабабли ҳам, уларга қараганда қулайроқ имкониятда турибмиз, деб ҳисоблайман”, - дейди мураббий манкунианликларнинг расмий сайтига берган интервьюсида.

Манба: www.sports.ru    

Просмотров: 335 | Добавил: Yaro | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
IZLASH

KALENDAR
«  Апрель 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930

HISOBCHI

ARHIV

QOSHIMCHA
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • KIM QAYERDA

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    Copyright MyCorp © 2017