13 август куни Қаршида «Насаф» ва «Бунёдкор» жамоалари 16-тур доирасида куч синашишади.
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси расмий веб-сайтининг хабарига кўра, ушбу учрашувни Осиёнинг уч карра тенгсиз ҳакам – Равшан Эрматов бошқариб боради.
Эътиборлиси, «Насаф» ва «Бунёдкор» жамоаларининг миллий чемпионат доирасидаги кетма-кет учинчи учрашувини бошқариш Равшан Эрматовнинг зиммасига юклатилмоқда.