Главная » 2012 » Март » 15 » Моуриньо: Кака фантастик ўйин намойиш қилди
11:44
Моуриньо: Кака фантастик ўйин намойиш қилди
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Кака шаънига бир қатор илиқ гапларни айтиб ўтди. Португалиялик мураббийнинг таъкидлашича, бразилиялик футболчи жуда яхши ўйин намойиш қилган экан.
"Кака жуда ажойиб ўйин намойиш қилди. У ҳали ҳеч қачон бу қадар катта ҳажмдаги ишни бажармаган эди. Табиийки, бундай ҳолатда иккинчи бўлим охирларига бориб, чарчаб қолди.
Биринчи бўлимдаги барча яхши вазиятлар айнан унинг хизмати эвазига содир қилинган эди", дейди Моуриньо.