«Сантос» юлдузи Неймарнинг «Реал»га ўтиши ҳақида кўп гапирилмоқда. Маълум бўлишича, шу ёзда мазкур трансфер амалга ошмайди. Негаки, Неймар «Сантос» билан Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучмоқчи. Бу турнир декабрь ойида бўлиб ўтади. Демак, ҳужумчининг Мадридга кўчиб ўтиши фақат январь ойида юз бериши мумкин