Четверг, 25.04.2024, 18:16
FUTBOL XABARLARI
 
SAYT MENYUSI

MINI CHAT

MUSIQIY TANAFUS

SAVOLLAR
OLTIN TOPGA DAVOGARLARNIG ENG KUCHLISI
BARCHA JAVOBLAR: 283

KIRISH

Главная » 2011 » Март » 19 » Роберто Карлос: «ДОҒИСТОНЛИК ИШҚИБОЗЛАР БРАЗИЛИЯЛИКЛАРГА ЎХШАРКАН»
15:11
Роберто Карлос: «ДОҒИСТОНЛИК ИШҚИБОЗЛАР БРАЗИЛИЯЛИКЛАРГА ЎХШАРКАН»

«Анжи» сардори, бразилиялик таниқли ҳимоячи Роберто Карлос «СЭ» нашри мухбири билан суҳбатда дебют ўйинидаги таассуротлари ҳақида гапириб берди.

- Махачқалъада маҳаллий мухлислар илиқ кутиб олишганидан беҳад ҳайратландим,-деди у суҳбат аввалида. - Қолаверса, ўйиндан олдин, унинг давомида ва финал ҳуштаги янграганидан сўнг ҳам ишқибозлар қўллаб-қувватлашларини ҳис қилиб турдик, ҳатто ғалаба қозонолмаганимизга қарамай.

- Махачқалъадаги икки кун давомида мухлисларга қанча дастхат улашдим, деб ўйлайсиз?

- Ҳисоб-китоб қилмадим. Лекин жуда кўп. Айтмоқчи, наинки мен, балки бош-қа жамоадошларим ҳам ишқибозларга дастхат беришди. Кўриниб турибдики, бизнинг жамоамизга, умуман, республикада футболга қизиқиш кучли.

- Доғистонлик ишқибозлар қандай экан?

- Улар бразилияликларга ўхшашаркан. Худди ҳамюртларим каби тинмай, шовқин чиқариб ишқибозлик қилишаркан. Худди шундай мухлисликка «Палмейрас» ва «Коринтианс» трибуналарида гувоҳ бўлганман. Фақат бу клубларнинг стадионлари каттароқ.

- Мана, 20 йилдирки, катта футболдасиз. Сиз билан суратга тушиш ихлосмандлари кўплигидан чарчамадингизми?

- Йўқ, нималар деяпсиз? Бу касбимнинг бир бўлаги. Агар одамлар эсдалик учун мен билан суратга тушмоқчи эканлар, нега энди рад этишим керак? Бу иш менга қийинчилик туғдирмайди.

- Ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ёмон ўйнмадик, ҳар ҳолда, ғалабага ҳақли эдик. Лекин... Буни ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ, кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Россия чемпиони «Зенит»ни ҳам ютасизларми?

- Нега йўқ экан? Бу жамоа билан кубок баҳсида тўқнаш келгандик.

- «Краснодар» билан ўйиндан сўнг қандай машғулотларда банд бўлдингиз?

- Клуб раҳбарлари ва бир неча футболчилар билан самолётда Москвага учдик (шанба куни Сулаймон Керимов 45 ёшга тўлди - IF.). Лекин пойтахтни томоша қилиш имконияти бўлмади, негаки, якшанба куни Махачқалъага қайтдик. «Зенит»га қарши учрашувга Туркияда тайёргарлик кўрамиз.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.
Просмотров: 543 | Добавил: Yaro | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
IZLASH

KALENDAR
«  Март 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

HISOBCHI

ARHIV

QOSHIMCHA
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • KIM QAYERDA

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    Copyright MyCorp © 2024