«Фламенго» сафида ўйнаётган машҳур Роналдиньо ўзига янги маҳбуба топди. Унинг танлагани - Шейен Сесарио Рио-де-Жанейро Карнавалининг энг гўзал раққосаси ҳисобланади. Estacio de Sa мактаби вакиласи 2010 йили Карнавал қироличаси мақомини олганди. Қизиғи, Шейен «Фламенго»нинг ашаддий рақиби - «Ботафого»га мухлислик қилади. Эҳтимол, у Ронни туфайли севган клубини алмаштирар ҳали...? Шунингдек, Бразилия термаси собиқ юлдузини «Фламенго»ни ташлаб, «Ботафого» сафига ўтишга кўндириши ҳам ҳеч гап эмас. Тўғри, «сўйлоқ» ва раққосанинг муносабатлари қанчалик илдиз отгани ҳозирча номаълум.