Суббота, 20.04.2024, 11:50
FUTBOL XABARLARI
 
SAYT MENYUSI

MINI CHAT

MUSIQIY TANAFUS

SAVOLLAR
KIM KUCHLI?
BARCHA JAVOBLAR: 201

KIRISH

Главная » 2011 » Август » 11 » Сурия ЖЧ-2014 саралаш ўйинларидан четлатилиши мумкин
15:15
Сурия ЖЧ-2014 саралаш ўйинларидан четлатилиши мумкин

 

Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг учинчи босқичида Сурия терма жамоаси Тожикистонни икки учрашув натижасига кўра 6:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Иккинчи босқичга қуръа ташлаш натижасига кўра эса айнан сурияликлар бизга рақиб бўлишди. Шу тариқа барчамиз Сурияга қарши ўтадиган учрашувлар ҳақида ўйлашни бошлаб юбордик. Бироқ Сурия ФА раҳбариятининг йўл қўйган хатоси туфайли Тожикистон миллий терма жамоаси бизнинг рақибимизга айланиши ҳам мумкин. 


Гап шундаки, Тожикистон терма жамоаси билан ўтган саралаш баҳсларида сурияликлар таркибида Жорж Мурод ҳаракат қилган ва ҳар икки беллашувда ҳам биттадан гол муаллифига айланган. Ушбу футболчи Байрутда таваллуд топган, ҳамда келиб чиқиши шведларга бориб тақалади. Жорж 2005 йили Швеция миллий терма жамоаси сафида ўртоқлик учрашувларида майдонга тушган. У жами 2 учрашувда шведлар шарафини ҳимоя қилган. Дебют беллашувини 2005 йилнинг 22 январь куни Жанубий Корея терма жамоасига қарши учрашувда ўтказган. Лекин шундан кейин Жорж Швеция терма жамоаси сафига жалб қилинмаган.

2011 йилда эса уни Сурия ФА раҳбарияти терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш учун чақирди. Мурод бу чақирувга ижобий жавоб қайтарди. Натижада ушбу ҳужумчи Ироқ термаси билан учрашувда ўз дебютини нишонлади. Тожикистон билан саралаш учрашувларида эса икки тўп муаллифи бўлди.

ФИФА қоидаларига кўра, бир миллий терма жамоа учун ўйнаган футболчи бошқа терма жамоада фақатгина ФИФАнинг рухсати билан тўп тепиши мумкин. Лекин Сурия ФА раҳбарияти ФИФАга бу тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўлламаган. Ўз-ўзидан келиб чиқмоқдаки, бу ҳолатда сурияликлар регламентни бузишган. Агар Тожикистон ФФ ушбу ҳолатни ўз ичига олган шикоятни ФИФАга йўллайдиган бўлса, у ҳолда Сурия терма жамоаси бу ўйинчи майдонга тушган ўйинларда техник мағлубият билан жазоланиши керак. Натижада ҳар икки баҳсда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, Тожикистон ўтган раунд ғолибига айланиши шарт.

Худди шундай холат 2008 йили Сингапур терма жамоаси билан хам юз берган эди. Ўзбекистон терма жамоаси билан бўлиб ўтган жахон чемпионати саралаш ўйинларида Сингапур таркибида ФИФА дан рухсат олмасдан хитойлик футболчи Ли Сью харакат қилган. Гарчи хар иккала ўйинда хам футболчиларимиз ғалаба қозонишган (Сингапурда 3:7 ва Тошкентда 1:0) ва хеч қандай шикоят ёзишмаган бўлсаларда, ФИФА қонун-қоидалардан четлашмаган холда Сингапур терма жамоасининг Тошкентдаги ўйинида 3:0 ҳисобида техник мағлубият ёзган эди. 

Manba:www.uzfootbal.uz

Просмотров: 920 | Добавил: Yaro | Рейтинг: 4.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
IZLASH

KALENDAR
«  Август 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

HISOBCHI

ARHIV

QOSHIMCHA
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • KIM QAYERDA

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    Copyright MyCorp © 2024