Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов 25 март куни Черногория билан бўладиган ўртоқлик учрашуви учун футболчилар рўйхатини маълум қилди.
Бу сафар Абрамовнинг рўйхатидан жами 20 нафар футболчи жой олди. Таркибга асосан Қатарда ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этган ўйинчилар жалб этилди. Таъкидлаш лозимки, жароҳатидан фориғ бўлган ҳимоячи Виталий Денисов яна таркибга қайтди. Шунингдек, Фарғонанинг "Нефтчи” клуби ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ва Қаршининг "Насаф” клуби ҳужумчиси Носир Отақўзиев мураббийлар штаби томонидан чақирув олди.
Терма жамоа делегацияси Черногория пойтахти Подгорица шаҳрига 23 март куни жўнаб кетади. ЎФФ матбуот хизматидан маълум қилишларича, орадан 2 куни ўтиб эса, ўйин бўлиб ўтади ва у Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.
№ Футболчи Т.С. Клуби
Дарвозабонлар
1 Игнатий Нестеров 1983 «Бунёдкор», Тошкент
2 Тимур Жўраев 1984 «Пахтакор», Тошкент
Защитники
3 Виталий Денисов 1987 «Днепр», Украина
4 Шавкат Муллажонов 1986 «Аль-Ахли», Катар
5 Анзур Исмоилов 1985 «Чан Чун Ятай», Хитой
6 Фаррух Нурлибоев 1991 «Олмалиқ», Олмалиқ
7 Ислом Тўхтахўжаев 1989 «Нефтчи», Фарғона
Ярим ҳимоячилар
8 Одил Ахмедов 1987 «Анжи», Россия
9 Виктор Карпенко 1977 «Бунёдкор», Тошкент
10 Станислав Андреев 1988 «Пахтакор», Тошкент
11 Тимур Кападзе 1981 «Инчхон», Ж.Корея
12 Санжар Турсунов 1986 «Волга», Россия
13 Азиз Хайдаров 1885 «Бунёдкор», Тошкент
14 Сервер Жепаров 1982 «Сеул», Ж.Корея
15 Вагиз Галиулин 1987 «Сибирь», Россия
Ҳужумчилар
16 Носир Отақўзиев 1984 «Насаф», Қарши
17 Марат Бикмаев 1986 «Алания», Россия
18 Шавкат Саломов 1985 «Бунёдкор», Тошкент
19 Олим Новкаров 1983 «Андижон», Андижон
manba:www.INTERFUTBOL.uz.