АПЛнинг 1-туридаги "Тоттенхэм" ва "Эвертон" ўртасидаги учрашув Лондонда давом этаётган тартибсизликлар туфайли қолдирилди. Бу ҳақда Премьер Лига раман маълум қилди.
"Уайт Харт Лэйн" стадиони Англия пойтахтида давом этаётган тартибсизлаклар марказига жуда яқин жойда жойлашган. Премьер Лига раҳбарлари, полиция ва шаҳар маъмуриятининг йиғилишидан сўнг футбол баҳси оддий ишқибоз учун хавфли бўлиши мумкинлиги ва ўйинни қолдириш керак эканлиги ҳақида бир қарорга келганлар.
Премьер Лиганинг қолган 9 ўйинининг ўз вақтида ўтказилиши ҳақиқатга яқин бўлиб турибди. Раҳбарлар бу ҳақда эртанги вазиятга қараб бир қарорга келадилар. "Тоттенхэм" - "Эвертон" ўйинининг янги санаса кейинроқ маълум қилинади.