Воскресенье, 19.11.2017, 07:59
FUTBOL XABARLARI
 
SAYT MENYUSI

MINI CHAT

MUSIQIY TANAFUS

SAVOLLAR
OLTIN TOPGA DAVOGARLARNIG ENG KUCHLISI
BARCHA JAVOBLAR: 282

KIRISH

Главная » 2011 » Март » 17 » Ўзбекистон футболи тарихи
16:51
Ўзбекистон футболи тарихи

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ўзбекистоннинг футбол клублари ва мусобақаларини идора этувчи ташкилотидир.


Футбол - Ўзбекистондаги маданий ҳаётнинг ажралмас қисмидир. О`збек футболининг тарихи чуқур ва мустаҳкам илдизга эга бўлиб, бу илдизлар ХХ аср бошларига бориб тақалади. 1912-йилдаёқ, ҳозирга келиб «Миллионлар ўйини» деб аталаётган мазкур ўйин «касаллиги» билан Фарг`она ва Қо`қоннинг бутун аҳолиси «оғриган» эди. Ўзбек футболи тарихидаги илк жамоа ҳам айнан шу воҳада пайдо бўлгани ҳам фикрлар исботидир. Шундан сўнг, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида турли футбол клублари пайдо бўла бошлади. Ўтган асрнинг 20-йиллари ўрталарига келиб, мамлакат биринчилиги бахслари ҳам ўтказила бошлади.

1928-йилда Ўзбекистон Миллий терма жамоаси асос солинди. Ўша кезларда энди ташкил этилган жамоа Москвада ўтган спартакиада бахсларида ўзига ҳос натижаларни қайд этди.

30-йилларга келиб, ўзбекистонлик футболчилар халқаро ўйинлар доирасида биринчи ғалабани нишонлашди. Ҳаваскор футболчилардан ташкил топган Норвегия ва Германия терма жамоалари мағлубиятга учратилди.

1939-йилдан эътиборан, Ўзбекистоннинг етакчи жамоалари, жумладан Тошкентнинг «Динамо», «ТОДО», «Спартак» каби футбол клублари Собиқ Иттифоқ биринчилги ҳамда мамлакат Кубоги ўйинларида, Б тоифасидаги спорт усталари ўртасидаги мусобақаларда иштирок этишни бошлашди.

1956-йилда эса, ҳозирга келиб, нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири «Пахтакор» футбол клубига асос солинди. «Пахтакор» жамоаси 1962 ҳамда 1982-йилларда Собиқ Иттифоқ чемпионатида 6-ўринни эгаллади, 1968-йилда эса жамоа вакиллари Собиқ Иттифоқ Кубоги бахсларининг финалига йўл олишган. Ўша кезларда Тошкент вилояти шарафини ҳимоя қилувчи «Политотдел», Жиззахнинг «Бўстон», Фарғонанинг «Нефтчи», Наманганнинг «Навбаҳор», Самарқанднинг «Динамо» клублари ҳам Собиқ Иттифоқ чемпионатининг биринчи лигасида муваффақиятли иштирок этишди.

1991-йилда Ўзбекистон Мустақилликка эришгач, Ўзбекистон Футбол Федерацияси (ЎФФ) 1994-йилдан бошлаб, Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) ҳамда ФИФАнинг тўлақонли аъзосига айланди. Шу йўл билан мамлакат жамоалари йирик халқаро турнирларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жаҳон ва Осиё чемпионати бахслари, Олимпиада ва Осиё ўйинлари мусобақалари ўз навбатида Федерация рахбарларини футбол мутахассислари, мураббийлар ва барча даражадаги мураббийларига бўлган муносабатларини тиклаш ва қайта йўлга қўйиш имкониятини яратиб берди.

Ана шу эътибор ва ҳаракатлар боис, турли йилларда Фарғонанинг Нефтчи ҳамда Қаршининг Насаф жамоалари Осиёнинг клублар ўртасидаги нуфузли Қитъа Кубоги ўйинларида мувафаққиятли иштирок этди.

Ютуқлардан бир шингил сифатида, Ўзбекистон терма жамоасининг 1994-йилда, Япониянинг Хиросима шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида чампион бўлганини алоҳида тилга олиш мумкин. Бу ҳозирга қадар, Ўзбекистон терма жамоасининг энг катта ютуқларидан бири саналади.

Шунингдек, 2000-йилда Футзал, яъни мини-футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати иккинчи ўринни эгаллади.

2002-йилга бориб, 20-ёшгача бўлган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Жаҳон Чемпионатининг финал қисмига йўлланмани қўлга киритди.

Терма жамоаларнинг муваффақиятли иштироклари, клуб ва болалар футболининг тезкор равишда ривожланишини Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғанийевич Каримов ҳамда мамлакат ҳукуматининг диққат ва эътибори билан боғлаш мумкин. Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистонда футболни ривожлантириш борасидаги қарорлари футболни ривожлантиришга хизмат қилди. Бу орада, мини-футбол, аёллар ҳамда болалар ва ўсмирлар футболи, оммавий футболни ривожлантириш борасида барча масалаларни ҳал қиладиган, турли саволларга жавоб берадиган норматив база юзага келди. Бу эса, халқаро мусобақаларда терма жамоалар ва клубларнинг муваффақиятли иштирокига сабаб бўлди.

Ўзбекистонда жисмоний тарбия спортни ривожлантиришнинг кейинги истиқболларини кўзлаган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт ҳақидаги» қонун лойиҳаси 2000-йилнинг 26-майида қабул қилинди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг ана шу борадаги қатор қонунлари эълон қилинди:

«Ўзбекистон Республикасида футболнинг кейинги истиқболларини белгилаш тўғрисида»ги Қонуни (144-сонли; 18/03/1993)

«Ўзбекистонда футбол тараққиётининг принсиплари ва асосларини тубдан амалга ошириш тўғрисида»ги Қонуни (27-сонли, 17/01/1996)

«Ўзбекистонда Футбол тараққиёти жамғармасининг фаолиятини яхшилаш ва уни қўллаб қувватлаш тўғрисида»ги Қонуни 1998-йилнинг 6-июлида қабул қилиб, 238-сонли қонун этиб белгилаб қўйилди. Бу қонун Ўзбекистонда футболни ривожлантириш бўйича 2006-йилгача амалда бўладиган миллий дастурга ишора эди.

1996-йилнинг 17-январида қабул қилинган 27-сонли қонун ёрдамида профессионал клублар тизими орқали республикада футболни ривожлантириш сиёсати аниқлаб олинди. Ўзбекистон чемпионатининг Олий Лигасида ҳозирга келиб, 14 та жамоа иштирок этади. Биринчи Лигада эса, 20 га яқин профессионал футбол клублари кураш олиб бормоқда. 200 дан ортиқ клублар эса, иккинчи лигада биринчи лига йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда.

Ўлкадаги футбол клублари ҳамда терма жамоаларга ўринбосарлар тайёрлаш мақсадида мамлакатнинг барча туманларида футбол бўйича ихтисослашган мактаб-интернатлар очилган.

Ана шу ёш иқтидорларнинг келажаги учун масул бўлган мураббийлар ҳамда ҳакамларнинг малакасини ошириш бўйича, Тошкентда ФИФА ҳамда ОФК мутахассислари иштирокида халқаро семинарлар ҳам уюштирилди.

Бу орада республикадаги стадионлар қайта таъмирдан чиқиб, яъни ўйингоҳлар барпо этилди. Бундан ташқари мини-футбол бахслари учун қатор майдонлар қурилди.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ишларни ташкил этиш учун Ўзбекистон Футбол Федерацияси таркибидаги вилоят футбол федерацияси яратилди. Ана шу федерациялар Ўзбекистон Футбол Федерациясига керакли маълумотларни ўз вақтида тўғридан тўғри етказиб туради.
Просмотров: 2528 | Добавил: Yaro | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
IZLASH

KALENDAR
«  Март 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

HISOBCHI

ARHIV

QOSHIMCHA
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • KIM QAYERDA

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    Copyright MyCorp © 2017