Среда, 24.04.2024, 01:43
FUTBOL XABARLARI
 
SAYT MENYUSI

MINI CHAT

MUSIQIY TANAFUS

SAVOLLAR
KIM KUCHLI DARVOZABON?
BARCHA JAVOBLAR: 230

KIRISH

Главная » 2011 » Март » 19 » Ўзбекистонлик ишқибозлар Японияни қўллайди
16:00
Ўзбекистонлик ишқибозлар Японияни қўллайди

Чемпионлар лигасининг 2-тур учрашувлари Японияда юз берган кучли зил-зила ва цунами оқибатида қурбон бўлганлар хотираси ва уларнинг яқинлари учун бир дақиқалик сукут билан бошланди.

Кўнгилсиз воқеадан жабр чекканлар, уларнинг оила аъзолари ва яқинларига ОФК Президенти Муҳаммад Бин Ҳаммам ўзининг чуқур ҳамдардлигини билдирди.

"Японияда ўз оила аъзолари ҳамда дўстларидан айрилган барча жабрдийдаларга ОФК чуқур ҳамдардлик билдиради. ОФК бутун Япония Футбол Оиласи билан бирга”, - дейилади қитъамизнинг энг юқори футбол уюшмасидан келган мактубда.

Муҳаммад Бин Ҳаммамнинг ушбу мурожаати 2-тур доирасидаги "Бунёдкор” ва Жидданинг "Ал-Иттиҳод” клублари учрашувидан олдин бўлган бир дақиқалик сукут вақтида "ЖАР” стадиони таблосида ўзбек, рус ва инглиз тилларида акс эттирилди. Шу онда "Бунёдкор” ишқибозлари япониялик дўстлари ва қадрдонларини "We with you, Japan!” ("Биз Сен билан, Япония!”) деб ёзилган баннерлар билан қўлладилар.

- Юз берган мудхиш воқеликдан жуда-жуда афсусдамиз. Ўз яқинларидан айриилиш инсон учун бу дунёдаги энг оғир жудоликдир. Биз барча Япония халқи билан чуқур қайғудамиз, - дейди "Бунёдкор” фан-клуби сардори Абдураҳмон Фозилов.

Просмотров: 518 | Добавил: xabarchi_bola | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
IZLASH

KALENDAR
«  Март 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

HISOBCHI

ARHIV

QOSHIMCHA
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • KIM QAYERDA

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    Copyright MyCorp © 2024