"Барселона" клуби яримс ҳимоячиси Сеск Фабрегас жамоа сардори Карлос Пуйолнинг шаънига бисотидаги бор илиқ гапларини ёғдириб юборди.
Фабрегаснинг сўзларига кўра, Пуйоль нафақат спортчи, балки инсон сифатида ҳам ҳурматга лойиқ экан.
"Пуйол менинг яқин дўстим. У майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам ҳақиқий сардор. ЖАРда ўтган жаҳон чемпионати пайтида жамоанинг асосий таркибидан жой олмагач, қаттиқ тушкунликка тушиб қолган эдим. Пуйол эса ҳар куни менинг хонамга кирар ва менга руҳий далда беришга уринар эди. Мен мусобақанинг финал учрашувида майдонга тушдим ва шундан сўнг у менинг ёнимга келиб, "Мана кўрдингми, инсон қанчалик ўзиги ишониши лозим деди", — дейди Фабрегас AS нашрига берган интервьюси чоғида.