Хабарингиз бор, 16 март куни "Бунёдкор” Чемпионлар лигаси доирасида Саудия Арабистониниг "Ал-Иттиҳод” клубини қабул қилади.
ОФК ушбу учрашувга япониялик ҳакамлар гуруҳини тайинлаган эди. Кучли зил-зила ва цунамининг таъсири оқибатида "Бунёдкор” – "Ал-Иттиҳод” учрашувининг тўртинчи ҳаками Рюжи Сато Тошкентга кела олмаслиги маълум бўлди. Унинг ўрнига қирғизистонлик Тимур Файзуллин тайинланди.