16 март кунги "Бунёдкор”нинг Чемпионлар лигасидаги рақиби Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод” клуби мамлакатимиз пойтахтига етиб келди.
Чартер рейс орқали Жидда шаҳридан ҳавога кўтарилган "Ал-Иттиҳод” клуби делегацияси Тошкент халқаро аэропортига 12 март куни тунда етиб келди. Саудияликларнинг делегацияси 41 кишидан иборат бўлиб, уларнинг 22 нафари футболчилардир.
Антонио Оливейра юртимизга битта катта йўқотиш билан ташриф буюрган. Жамоа етакчиси Муҳаммад Нур Тошкент сафари олдидан ўтказилган сўнгги машғулот чоғида юзидан жиддий жароҳат олиб, "Бунёдкор”га қарши баҳсни ўтказиб юборадиган бўлди. Шу боисдан ҳам Нур Жиддада қолдирилган.