Суббота, 23.09.2017, 05:24
FUTBOL XABARLARI
 
SAYT MENYUSI

MINI CHAT

MUSIQIY TANAFUS

SAVOLLAR
KIM KUCHLI DARVOZABON?
BARCHA JAVOBLAR: 229

KIRISH

Главная » 2011 » Март » 17 » Anchelotti 1/4 finalda Barselona bilan o'ynadan bo'lardim
15:49
Anchelotti 1/4 finalda Barselona bilan o'ynadan bo'lardim

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида Даниянинг "Копенгаген" клубига қарши ўтказилган жавоб учрашувидан сўнг, ўз фикрларини билдириб ўтди.


Эслатиб ўтамиз, Копенгагенда ўтган илк учрашувда "Челси" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Лондонда ўтказилган жавоб учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилди ва Анчелотти шогирдлари кейинги босқич масаласини ҳал қилдилар.

"Бугун "Челси" у қадар яхши ўйин кўрсата олмади. Яратилган жуда кўплаб имкониятлардан ҳеч бўлмаганда биттасини голга айлантиришимиз шарт эди. Албатта биз кучли ўйин намойиш қилдик. Нима бўлган тақдирда ҳам, учрашув давомида бирор марта ҳам ўзимизга муаммо яратилишига йўл қўймадик. Рақиб бирорта ҳам хавфли вазиятга эга бўлмади ва бундан жуда ҳам хурсандман.

Футболчиларимиз ўз ишларига нисбатан жуда яхши муносабатда эканликларини кўрсата олдилар. Улар бутун диққат эътиборларини ўйинга қаратдилар. Биз чорак финалга чиқишни жуда хоҳлаган эдик. Ёдингизда бўлса, ўтган йили худди шу босқичдан ўтгандан сўнг, бахтдан йиғлаган эдик, бу йил бўлса, жуда ҳам бахтли эканимизни айтишим мумкин.

Жума куни бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимида "Барселона"га қарши майдонга тушишни хоҳламаган бўларди Сабаби, улар жуда ҳам кучли жамоа. Агарда, ихтиёр ўзимда бўлганида, "Манчестер Юнайтед" билан "Барселона"ни алоҳида саватга солдирган бўлардим. Шунда уларга қарши фақатгина финал учрашувида курашишга тўғри келарди", - дейди мураббий УЕФАнинг расмий сайтига берган интервьюси вақтида.

Манба: www.sports.ru
Просмотров: 255 | Добавил: garastone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
IZLASH

KALENDAR
«  Март 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

HISOBCHI

ARHIV

QOSHIMCHA
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • KIM QAYERDA

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    Copyright MyCorp © 2017