18 ёшли футболчи ўтаётган мавсумда "Реал"нинг асосий таркибида бир марта майдонга тушган. Футболчи Чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳсларида "Осер"га қарши ўтказилган учрашувда заҳирадан майдонга туширилганди ва дарҳол ўз ҳаракатлари билан мухлис ва мутахассисларнинг эътиборини тортишга муваффақ бўлганди. "Кастилья" таркибида эса, 23 марта майдонга тушган ва саккизта гол уришга муваффақ бўлган.
Масаланинг нозик томони шундаки, гарчанд мадридликлар Сарабияга келажакдаги умидли футболчи сифатида қараётган бўлсалар-да, у билан ҳамон профессионал шартнома тузмаганлар. Маълумки, бундай вақтда ёш иқтидорларни юзага чиқариши билан машҳур бўлган "тўпчилар" томонидан билдирилган қизиқиш, "Реал" учун катта хавф туғдириши аниқ. Бироқ, Сарабиянинг ўзи фақат ва фақат "Реал" таркибида ўйнашни исташини таъкидлашдан чарчамаяпти.
"Бир қатор клублар уни ўз таркибларида кўришни истамоқдалар ва "Мадрид" буни яхши билади. Шунга қарамасдан, Пабло Сарабия фақат "Реал" таркибида ўйнашни истамоқда. Йигитча клуб билан бирга улкан ғалабаларга эришиш умидида. Шу сабабли ҳам, мавсум ниҳоясига етгач, клуб директори билан учрашиб, Сарабиянинг келажаги борасида суҳбатлашиб олиш ниятимиз бор", - дейди футболчининг агенти.