ОФК президенти Муҳаммад Бин Ҳаммам жума куни ташкил этиладиган матбуот анжуманида ФИФА президентлиги учун номзодини қўйиш-қўймаслиги борасида сўнгги қарорини эълон қилади. Бу ҳақда "Associated Press" ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.
ФИФА президентлигига сайловлар 2011 йилнинг июль ойида бўлиб ўтади. Иттифоқнинг амалдаги президенти Йозеф Блаттер ушбу лавозимда 1998 йилдан буён ишлаб келмоқда. Шу кунга қадар ўз лавозимига уч маротаба тайинланган раҳбар тўртинчи бор ўз номзодини қўйган. Унинг асосий рақиби сифатида айнан қатарлик раҳнамони кўрсатишмоқда