Яна бир неча соатлардан "Жассим Бин Ҳамад" стадионида "Ал Садд" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув бошланади
Кеча кечқурун жамоамиз "Жассим Бин Ҳамад" стадионида расмий машғулотини ўтказди. Майдоннинг ҳолати ва стадиондаги шароитлар аъло даражада. Лекин бир неча кундан буён Дохада кузатилаётган ноқулай ҳаво шароити ўйиннинг кўнгилдагидек ўтишига тўсқинлик қилиши мумкин. Гап жуда ҳам кучли тарзда эсаётган шамол ҳақида кетмоқда. Яхшиямки, стадион чуқурликда қад ростламаган, акс ҳолда футболчиларга икки карра мушкул бўлиши аниқ эди. Шунга қарамай, бундай кучли шамолда тўп ҳавода йўналишини кескин ўзгартириб юбориши табиий. Кўрамиз, бундай шароитда ҳаракат қилиш қайси бир жамоага омад келтираркин.