Германиянинг "Гамбург” клуби раҳбарлари жамоа бош мураббийи Армин Фэни истеъфога чиқаришга қарор қилишди. Бу ҳақда "Associated Press” ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.
Манбанинг қайд этишича, мураббийнинг истеъфоси борасидаги қарорга Германия бундеслигасининг навбатдаги 26-турида "Бавария” га йирик ҳисобда (0:6)мағлубиятдан сўнг келинган.
Ҳозирча Фэнинг ўрнига қайси мураббийи олиб келиниши борасида маълумотлар тарқатилмаган. Жамоани мавсум сўнггига қадар вақтинчалик мураббий сифатида шу кунгача мураббийлар штабидан ўрин олиб келган Михэль Оеннинг бошқариб туради.
Таъкидлаш лозим, Фэ 2010 йилнинг май ойидан бошлаб фаолиятини бошлаган. Унга қадар эса "Штутгарт” ва " Вольфсбург” жамоаларида ҳам фаолият олиб борганди.