Главная » 2011 » Март » 13 » Гейнрих яна ғалаба қозонди Кападзе ва Жепаровларда эса дуранг натижалар...
11:54
Гейнрих яна ғалаба қозонди Кападзе ва Жепаровларда эса дуранг натижалар...
Бугун Жанубий Корея "К" лигасида иккинчи тур ўйинлари бошланди. Биринчи турда амалдаги чемпиондан устун келган "Сувон Самсунг" ўз майдонида "Гвангжу"дан 2:1 ҳисобида устун келди.
Дастлаб Ким меҳмонларни олдинга чорлаган бўлса, иккинчи тайм якунланиши арафасида мезбонлар легионери Неретляк икки тўп киритиб, "Сувон"га ғалаба келтирди. Гейнрих ҳам зафарли одимини давом эттирди. Темур Кападзе эса "Инчхон" сафида "Жежу"га қарши баҳсда 90 дақиқа ўйнади. Учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Кападзе эса ўз ҳисобига сариқ карточка ёздириб қўйди. Сервер Жепаров "Сеул" билан сафарда "Дайжон Ситизен"га қарши майдонга тушиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга эришди. Қувонарлиси, ҳар уч футболчимиз жамоаларининг асосий таркибида кўриниш берди.