Главная » 2011 » Март » 15 » «Манчестер Юнайтед» Де Хеага 18 миллион таклиф қилмоқчи
15:03
«Манчестер Юнайтед» Де Хеага 18 миллион таклиф қилмоқчи
"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби Мадриднинг "Атлектико" жамоаси дарвоздони де Хеани қўлга киритиш ниятидан қайтмаган кўринади. AS нашрининг хабарига кўра, "манкунианлар" дарвозабон учун 18 миллион евро таклиф қилишмоқчи. Эслатиб ўтамиз, "МЮ" устози Алекс Фергюсон бу ёш дарвозабонни Эдвин ван дер Сар ўрнига ворис сифатида қараётганди.
Шу ўринда бир нарсани таъкидлаш лозим, де Хеа ўзининг турар жойини ўзгартириш нияти йўқлиги бир неча маротаба айтиб ўтган. Ёш футболчига Мадридда ҳамма шароит муҳайё қилинган.