Пятница, 03.05.2024, 05:47
FUTBOL XABARLARI
 
SAYT MENYUSI

MINI CHAT

MUSIQIY TANAFUS

SAVOLLAR
KIM KUCHLI?
BARCHA JAVOBLAR: 201

KIRISH

Главная » 2011 » Март » 13 » Manchester united xaqidagi malumotlar
13:16
Manchester united xaqidagi malumotlar

Жамоа дастлаб 1878 йилда Манчестер шаҳрининг темирйўл ишчилари томонидан "Ньютон Хит (Ланкашир энд Йоркшир Рейлуэй)" (инглизчасига Newton Heath L&YR F.C) номи остида тузилган. Дастлаб, жамоа кийимида яшил ва олтин ранглар акс эттирилган. 15 йил мобайнида жамоа келажакда "Манчестер Пикаделли" деб ном олган темирйўл станцияси яқинида жойлашган ярим ҳароба "Норт Роуд" номли майдонда ўз уй учрашувларини ўтказиб келган. 1893 йилдан бошлаб эса, Клейтондаги "Бэнк Стрит" номли стадионга кўчиб ўтилди. Бундан бир йил илгари эса жамоа футбол лигасида қатнашишни бошлаганди ва темирйўл станциясидан ажралиб чиқиб, мустақил бўлиб олади. Жамоада бошқариш котиблиги тузилиб, қўшимча номи бўлмиш «Ланкашир энд Йоркшир Рейлуэй» жамоа номидан олиб ташланди ва жамоа оддийгина қилиб, "Ньютон Хит» деб атала бошланди. 1902 йилда жамоа 2500 фунт миқдордаги (ўша пайтда катта маблағ эди жамоа учун) қарзи туфайли банкротга учрашига оз-моз қолганди. Ҳатто, стадион «Бэнк Стрит» суд қарори билан ёпиб қўйилди.


Жамоа деярли ёпилай деб қолганда, Манчестер шаҳрининг пиво заводи молия директори Джон Девис томонидан киритилган каттагина маблағ ҳисобига жон сақлаб қолади. Айтишларича, жамоанинг ўша пайтдаги сардори Харри Стаффорд жамоани қайта ташкиллаштириш учунўзининг зотдор итиданфойдаланади.Гап шундаки, Джон Дэвис бу зотдор итни сотиб олишни хохларди. Лекин, Стаффорд унга рад жавобини беради. Бунинг ўрнига унга клубга ўз сармоясини киритишни ва жамоага Джон Дэвиснинг ўзи бошқарувчи бўлишини маслаҳат бериб кўради. Шу тариқа жамоага Джон Дэвис ўз сармоясини киритади ва бошқарувчиликни ҳам ўз қўлига олади. У ўз ишини бошлагандан сўнг, йиғилишларнинг бирида ҳаммага жамоанинг номини ўзгартириш кераклигини таклиф килади. Жамоа аъзолари жуда кўплаб номларни кўриб чиқишади, «Манчестер Сентрал», «Манчестер Селтик» ва хоказо. Шунда, йиғилишда қатнашаётган италиялик ёш муҳожир Луис Рокка ўз таклифини киритади: «Жаноблар, нега энди, биз жамоамизни «Манчестер Юнайтед» деб номламаслигимиз керак?». Бу ном ҳамммага бирдек маъқул бўлади ва жамоа 1902 йил 26 апрелдан бошлаб, расмий равишда «Манчестер Юнайтед» номи остида янгидан ташкил этилади. Шунингдек, Дэвис жамоа кийимидаги яшил ва олтин рангларни қизил ва оқ рангларга алмаштиришга қарор қилади.

1902 йил 28 сентябрда Джеймс Уэст нафақага чиқиши билан, Эрнест Магнэлл жамоа бош котиби этиб сайланади. Унинг олдига жамоани биринчи дивизионга олиб чиқиш вазифаси қўйилади ва у биринчи мавсумни ўзидаёқ вазифани деярли бажаради, ўшанда жамоа иккинчи дивизионда 5-ўринни эгаллаганди. Магнэлл бир қатор янги футболчиларни сотиб олишга қарор қилади. Дарвозабон Харри Могера, ярим ҳимоячи Дик Дакворта ва ҳужумчи Джон Пикеналар шулар жумласидандир. Шунингдек, жамоага таклиф қилинган янги хавбэк Чарли Робертс кейинчалик жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланади. У ўша вақтларда рекорд сумма бўлмиш 750 фунт стерлинг эвазига 1904 йил апрел ойида "Гримсби Таун”дан жамоага олиб келинади. 1903/04 йилги мавсумда жамоа иккинчи дивизионда 2-ўринни эгаллаши учун атиги бир очкогина етмай қолганди. Агарда ўшанда бир очко кўп жамғарилганда, жамоа биринчи дивизионда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган бўларди.

1905/06 йилги мавсумда ва ниҳоят "Манчестер Юнайтед” 2-ўринни эгаллади ва биринчи дивизионга йўл ола билди. Эътиборлиси шундаки, жамоа биринчи мавсумда 8-ўринни эгаллаган бўлса, иккинчи мавсумда эса биринчи дивизионда 1-ўринни эгаллаб, чемпионлик нашидасини сурди. Бу 1907/08 йилги мавсум эди. Бу "Манчестер Юнайтед”нинг биринчи чемпионлик титули эди. Бу давр мобайнида, шаҳарнинг яна бир жамоаси "Манчестер Сити” устидан текширув ишлари олиб борилаётган эди. Гап шундаки, "Манчестер Сити” ўзининг бир қатор футболчиларига, Англия Футбол Ассосацияси томонидан белгилаб қўйилган лимитдан ортиқча ҳақ тўлаётган эди. Текширив натижаларига кўра, "Манчестер Сити” жамоаси 250 фунт стерлинг жарима тўлайдиган бўлди.Унинг 18 нафар футболчиси эса, бир умрга бу клуб шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Бу имкониятдан фойдаланиб қолган "Юнайтед” "шаҳарликлар”нинг бир қатор футболчиларини ўз сафига қўшиб олди, булар мисол қилиб, Билли Меридита (Уэлслик Сеҳргар) ва Сэнди Тернбуллни келтириш мумкин. Жамоага жалб этилган янги футболчилар 1907 йил бошигача дисквалификациялари борлиги учун жамоага ёрдам бера олишмади, жамоада улар 1907/08 йилги мавсумдан бошлабгина, ўзларини кўрсата бошлашди. Бу мавсумни жамоа "Шеффилд Юнайтед” устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади ва бу учрашувдан кейин ҳам қаторасига 9 марта ғалаба қозонди. Мавсум охирига келиб, жамоа унчалик даражада ишончли харакат қилмаган бўлсада, мавсумни биринчи ўринда якунлади. Ундан кейинги ўринни эгаллаган "Астон Вилла” жамоаси "МЮ”дан 9 очкога ортда қолиб кетганди.

Кейинги мавсумни ҳам "МЮ” ғалаба билан бошлади. Ўшанда у ўзининг биринчи суперкубогини қўлга киритган эди. Шунингдек, мамлакат кубогини хам ўзиники қилиб олди. Англия кубоги финалидагиғалаба голини эса Сэнди Тернбулл киритган эди. Кейинги чемпионлигини "Юнайтед” икки йил ўтиб, яъни 1910/11 йилги мавсумда қўлга киритди. Бу эса жамоа биринчи дивизионда иккинчимарта чемпионликни қўлга киритганини билдирарэди. Шу мавсумнинг ўзидаёқ жамоа янги стадион бўлмиш "Олд Траффорд”га кўчиб ўтди. Янги стадионда жамоа биринчи ўйинини "Ливерпул” жамоасига қарши ўтказгани диққатга сазовор. Бу ўйин 1910 йил 19 февралда бўлиб ўтганди. 1911/12 мавсумда жамоа ҳеч қандай совринсиз қолди. Магнэлл бўлса, "Манчестер Сити”га ўтиб кетди. 1910/11 йилги совриндан кейин "Юнайтед” 41 йил давомида чемпионликни қўлга кирита олмади.

Кейинги ўн йилликда бирорта ҳам совринни юта олмади. 1922 йилда эса иккинчи дивизионга тушиб кетди.1925 йилда "Юнайтед” биринчи дивизионга қайтди, лекин фақатгина турнирнинг биринчи қисмига тушиш учун ҳаракат қила оларди, натижада эса 1931 йилда яна иккинчи дивизионга йўл олди. Биринчи Жаҳон урушигача бўлган саккиз йил давомида "Юнайтед” чемпионатларда "клуб йо-йо” (доимий равишда дивизионлар орасида юрувчи клуб, яъни бир йил биринчи дивизионда, кейинги йил эса иккинчи дивизионда иштирок этиш) мақомида ҳаракат қилди. 1934 йилга келиб эса, ўз тарихидаги энг ёмон кўрсаткичга "эришди”. Яъни иккинчи дивизионда 20-ўринни эгаллади. Уруш арафасидаги мавсумда, яъни 1938/39 йилги мавсумни жамоа турнир жадвалининг 14-ўрнида якунлади.


Басби даври (1945-1969)

Мэтт Басби 1945 йилда "Юнайтед” бош мураббийи этиб тайинланди. У ўз ишини ақлбоварқилмас тарзда амалга оширишни бошлади. Яъни клуб мураббийлиги ва бошқарувчилигини бир ўзи ўз бўйнига олди, буни у ўз ҳохиши билан амалга оширди. Яъни, унинг ишига бошқалар умуман аралашмасликларини истаган ҳолатда (хар бир ўйин учун асосий таркибни ўзи танлаши ва трансферларни ўзи ҳохлагандек амалга ошириши). Унинг собиқ жамоаси "Ливерпул” эса, бундай маъсулиятни унга ишониб топширишни истамаган эди, ўз вақтида. Бироқ, "Юнайтед” раҳбарияти унга бу вазифани ишониб топширди. Басбининг амалга оширган биринчи трансфери футболчи эмас, аксинча ёрдамчи мураббий Джимми Мерфи бўлди. Жамоа раҳбариятининг таваккали, яъни Басбини жамоа бош мураббийи ва бошқарувчиси этиб тайинлаши ўзини оқлади: жамоа 1946/47, 1947/48 ва 1948/49 йилларда Англия чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, 1948 йилда Англия кубогини ҳам қўлга киритди. Бу ютуқларда алббатта, ҳужум учлиги Стэн Пирсон, Джек Роули ва Чарли Миттенларнинг (Роули ва Пирсон Англия кубоги финалида ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишган), шунингдек марказий хавбек Алленби Чилтоннинг хиссалари беқиёс.

Чарли Миттен катта иш ҳақи излаб, Колумбияга кетиб қолди. Лекин қолган футболчилар Билан ҳам "Юнайтед” 1951/52 йилги мавсумда чемпионликни қўлга кирита олди. Басби жамоасининг асосий қисми ёш футболчилардан ташкил топган эди ва Басби ўз йўлидан борган ҳолатда, асосий таркибга ёшлар жамоасидан футболчиларни мунтазам тарзда жалб қила бошлади. Булар қаторига Роджер Бирн, БиллФоулкс, Марк Джонс, Денис Вайоллета ва бир қатор футболчиларни киритиш мумкин. Муваффаққиёт бирданига содир бўлмади. 1952/53 йилги мавсумда ёшартирилган жамоа чемпионатни 8-ўриндагина якунлади, лекин 1955/56 йилги мавсумд эса Биринчи дивизионда ғолиб чиқди.

Ўша мавсумда "Юнайтед”да футболчиларнинг ўртача ёши 22 ёшни ташкил қиларди ва бу футболчилар ўша мавсумнинг ўзидаёқ рақиб дарвозасига 103 марта тўп киритишни уддасидан чиқишганди. Басбининг "ёш футболчиларни жалб қилиш” сиёсати "Юнайтед” тарихида энг муваффаққиятлиси бўлиб чиқди (бу сиёсат 1950-йилларнинг ўрталари). Басби қўл остидаги ёш футболчилар матбуотда "Басби болалари” деб юритиладиган бўлди, уларнинг энг иқтидорлиси деб эса, Дункан Эдвардс ҳисобланарди. Ғарбий Мидлендслик бу йигитча, 1953 йил 16 ёшида "Юнайтед”даги дебют учрашувини ўтказган эди. Унинг ўйинига гувоҳ бўлганларнинг фикрича, у майдоннинг истаган ерида бирдек яхши ўйнай оларди, ҳаттоки, бир қатор футбол экспертларининг фикрича, у футбол тарихидаги энг яхши футболчи эди. 1956/57 йилги мавсумда, жамоа яна биринчи дивизионда ғолибликни қўлга киритди, кубок бахсларида эса финалгача чиқиб борди, фақат финалдагина бирозгина омад етишмай "Астон Вилла”га кубокни бой берди. Шунингдек, "Юнайтед” Европа чемпионлари кубогида қатнашган биринчи жамоага айланди. Унда хатто ярим финалгача етиб борди, бироқ ярим финал бахсида Мадриднинг "Реал” жамоасига мағлуб бўлди. Ярим финалгача бўлган бахсларнинг бирида эса, Бельгиянинг "Андерлехт” жамоасини 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратишга ҳам эришганди. Бу натижа эса ҳозиргача рекорд натижа ҳисобланади.

Кейинги мавсумда Европа чемпионлари кубогидаги "Црвена Звёзда” билан бахсда қатнашиб, Белграддан қайтиб келаётган "Юнайтед” жамоаси самолёти Мюнхенда авиаҳалокатга учради. 1958 йил 6 февралда бўлган бу авиаҳалокатда туфайли "Юнайтед”нинг саккиз футболчиси ҳаёт билан эрта видолашишига тўғри келди. Бу футболчилар – Джефф Бент, Роджер Бирн, Эдди Колман, Дункан Эдвардс, Марк Джонс, Дэвид Пегг, Томми Тейлор ва Лиам Уиланлар эди. Шунингдек, бу ҳалокат 15 та йўловчи ва жамоанинг мураббийлар штаби аъзолари - Уолтер Крикмер, Берт Уолли ҳамда Том Карриларни ҳам бу дунёдан эрта олиб кетди. Мэтт Басби бўлса, оғир жарохат олди, лекин кейинчалик соғайиб, яна жамоани бошқариш учун қайтди.

Басбининг йўқлигида жамоани вақтинчалик, Джимми Мерфи бошқариб турди. "Юнайтед” деярли барча асосий таркиб футболчиларидан ажралиб бўлган бўлсада, барча мусобақаларда қолган футболчилари билан иштирок этишда давом этди. Ҳайратланарлиси шундаки, жамоа шундай таркиб билан ҳам Англия кубоги бахсларида финалгача етиб боришнинг уддасидан чиқди ва фақатгина финалдагина "Болтон”га имкониятни бой берди. Мавсум охирида УЕФА Англия футбол уюшмасига ҳалок бўлган футболчилар ҳотираси учун Англия чемпиони деб, икки жамоа – "Вулверхэмптон Уондерерс” ва "Юнайтед”ни эълон қилишни таклиф қилди. Бироқ Англия Футбол Уюшмаси бу таклифни рад этди. Кейинги мавсумда "Юнайтед” чемпионатни иккинчи ўринда якунлади.

1960 йилларнинг бошида Мэтт Басби жамоани янгидан тузишга киришди. Жамоага бир қатор кучли футболчиларни жалб қилди, шунингдек, шу билан бир қаторда ёш иқтидор эгаларини тарбиялаш сиёсатини ҳам давоб эттирди. Айтиш мумкинки, улардан энг машхури бўлиб, Белфастлик Джордж Бест етишиб чиқди. Бест ноёб иқтидор эгаси бўлиб, айниқса яқин масофада тўпни яхши назоратга олиши билан алохида ажралиб турарди. У жуда зўр жисмоний кучга эга бўлмасада, бир лаҳзада, рақиб жамоаси ўйинчиларини алдаб ўтиб, "йўқ жойдан” голли вазият ярата оларди. Басбининг қайта тузилган жамоаси 1963 йилда Кубокни ютган бўлсада, чемионатда 19-ўринда қолиб кетди. Лекин 1963/64 йилги мавсумда "Юнайтед” чемпионатда 2-ўринни эгаллаган бўлса, 1964/65 ва 1966/67 йилги мавсумларда биринчи дивизионда чемпионликни қўлга киритди. 1968 йилда эса Европа чемпионлари кубоги финалида "Бенфика” жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Англиянинг бу кубокни қўлга киритган биринчи жамоасига айланди. Ушбу таркибдан учта футболчи эса, кетма-кет "Олтин тўп” эгаларига айланишди. Булар – Бобби Чарльтон, Денис Лоу ва Джордж Бестлар эди. 1969 йилда эса Мэтт Басби мураббийлик постини жамоанинг ёш футболчилар иштирок этадиган жамоаси мураббийи Уилф Макгиннесга бўшатиб берди. Бу мураббий ўз вақтида "Юнайтед” таркибида тўп сурган эди.



1969—1986 йиллар


1969/1970 йилги мавсумда "Юнайтед” Макгиннес мураббийлиги қўл остида биринчи дивизионда атиги 8-ўринни эгаллай олди, ҳолос. Омадсиз кечган мавсумдан кейин Макгиннес мураббийлик постини тарк этди ва ўзининг эски ишига қайтди, яъни яна ёш футболчилар билан ишлашга киришди. Басби, жамоа раҳбарлари илтимосига кўра, вақтинчалик бош мураббий лавозимини эгаллаб турди, аммо олти ой ўтиб бутунлай мураббийликни тарк этди. Бу воқеа 1971 йил ёзида содир бўлган эди. Жамоадан бир қатор тажрибали футболчилар кетиб қолишди. Булар қаторига Нобби Стайлз ва Пэт Крерандларни киритиш мумкин.

Жамоа бош мураббийи этиб эса, Фрэнк О’Фаррел тайинланди. Лекин, у ҳам худди Макгиннесга ўхшаб атиги, бир ярим йилгина иш олиб борди. Аммо, Макгиннесдан фарқли ўлароқ, у жамоа таркибини кучайтириш учун бир қатор кучли футболчиларни олиб келишга муваффақ бўлди.


Энг яхши харид сифатида "Абердин”дан 125 000 фунт эвазига олиб келинган Мартин Бьюкен ни келтириш мумкин. 1972 йилнинг охирига келиб, жамоа мураббийлигига Томми Дохерти келди. "Док” лақабли бу инсон "Юнайтед”ни 1972/73 йилда иккинчи дивизионга тушиб кетишдан сақлаб қолди. Бу вақт орасида жамаони асосий "уч юлдуз” бўлмиш – Бест, Лоу ва Чарльтонлар тарк этишди. Лоу "Манчестер Сити”га ўтиб кетди ва қизиқарли томони 1973 йилда собиқ жамоаси дарвозасига ғалаба тўпини киритди. Бу гол эса, "Юнайтед”ни иккинчи дивизионга равона этганди. Бест, Лоу ва Чарльтонларнинг ўрнига Лу Макари, Стюарт Хьюстон ва Брайан Гринхоффлар сотиб олинди, лекин бу футболчиларнинг бирортаси ҳам жамоани тарк этган юлдузларнинг ўрниларини боса олишмади.

1974/75 йилги мавсум натижаларига кўра "Юнайтед” биринчи дивизионга қайтди. Ўшанда "Юнайтед” таркибида ёш Стив Коппелл дебют қилганди. 1976 йилда жамоа Англия кубогида финалга қадар етиб келди, аммо финалда "Саутгептон” га мағлуб бўлди. Бир йил ўтиб "Юнайтед” барибир ўз мақсадига етди. 1977 йилги финалда "Ливерпул”ни 2:1 ҳисобида енгиб, Англия Кубогини қўлга киритди. Бу ғалабаларга ва мухлислар орасидаги машхурлигига қарамай, Дохерти мураббийликдан четлатилди. Бунга сабаб, унинг хотини томонидан, Дохерти ва жамоа физиотерапевти ўртасидаги ишқий романнинг фош этилганлиги бўлди.

1977 йил ёзида Дохерти ўрнида Дейв Секстон мураббийлик постини эгаллади ва у жамоа ўйинига ҳимоявий усулни олиб кирди. Бу эса мухликлар орасида норозилик келтириб чиқарди, чунки уларга Басби ва Дохерти қўллайдиган ҳужумкор ўйин ёқарди. Секстон жамоага Джо Джордон, Гордон Маккуин, Гари Бэйли ва Рэй Уилкинс каби футболчиларни олиб келди. 1981 йилда узоқ давом этган ютуқсизликлардан сўнг Секстон ишдан бўшатилди, ваҳоланки, бунгача Секстон мураббийлиги қўл остида "Юнайтед” 7 марта кетма-кет ғалаба қозонган эди.

Секстон ўрнига Рон Аткинсон келди.У Британиядаги янгитрансфер рекордини қайт этди, яъни жамоага "Вест Бромвич”дан Брайан Робсонни олиб келди.Кўпчилик бу харидни Дункан Эдвардс замонидан бери энди яхши трансфер сифатида бахолашди.Бундан ташқари, Аткинсон жамоага яна бир қатор янги футболчиларни ҳам олиб келди. Булар – Йеспер Ольсен, Пол Макграт, Гордон Стракан ҳамда, ёшлар таркибидан бош жамоага олиб ўтилган – Норманн Уайтсайд ва Марк Хьюзлар эди. "Юнайтед” 1983 ва 1985 йилларда Англия кубогини қўлга киритди. 1985/86 йилги чемпионатда эса чемпионликка асосий давогар сифатида қаралди. Чунки, "Юнайтед” дастлабки 10 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, октябрь ойига келиб энг яқин таъқибчисидан 10 очкога ўтиб кетишга улгурган эди. Бироқ кейинчалик "Юнайтед” ўз ўйинини йўқота бошлади ва охир-оқибат чемпионатни 4-ўринда якунлади. Кейинги мавсумга келиб эса, жамоа керакли натижаларни қўлга кирита олмай қолди, 1986 йилга келиб эса, икккинчи дивизионга тушиб кетиш ҳавфи остида қолди. Бунинг оқибатида Аткинсон ўз лавозимидан бўшатилди ва унинг ўрнига Алекс Фергюсон бош мураббий этиб тайинланди.
Сэр Алекс Фергюсон даври (1986 йилдан бошлаб)


 Алекс Фергюсон мураббийлиги остида "Юнайтед” биринчи ўйинни 1986 йил 8 ноябрда "Оксфорд Юнайтед”га қарши ўтказди. Унда "қизил иблислар” 2:0 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Мавсум якунларига кўра эса, жамоа чемпионатни 11-ўринда якунлади. Лекин келгуси мавсумнинг ўзидаёқ, яъни 1987/88 йилги мавсумни жамоа 2-ўринда якунлади. Брайан Маклер эса, Джордж Бест давридан бери жамоа тўпурари бўлган биринчи футболчи бўлди. У чемпионат давомида рақиблар дарвозасига 20 та гол киритди. 1988/89 йилги мавсумда "Юнайтед” ўзининг ўтган йилги муваффаққиятини такрорлай олмади, жамоа мавсумни 11-ўринда якунлашга мажбур бўлди. 1990 йилда жамоанинг ишончсиз ўйинларидан кейин Фергюсоннинг истефога чиқиши яқинлашиб қолганди, бироқ жамоанинг Англия кубогидаги омадли қатнашувидан кейин Алекс Фергюсон жамоа бошида қоладиган бўлди. Ўшанда жамоа кубок финалида "Кристалл Пэлас”ни мағлубиятга учрата олганди.Шу воқеа туфайли, Алекс Фергюсонннинг жамоадаги фаолияти давом этадиган бўлди.
1990/91 йилги мавсумда "Юнайтед” Лига Кубоги финалига чиқди, лекин финалда Рон Аткинсон (собиқ мураббий) нинг "Шеффилд Уэнсдей”ига мағлуб бўлди. Лекин шу йилнинг ўзидаёқ "Юнайтед”га бошқа бир катта ғалабага эришиш насиб этди. Жамоа Европа Чемпионлари Кубоги (Кубок эгалари кубоги)да ғалаба қозонди. Финалда Испаниянинг "Барселона” жамоаси 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Шунингдек, Европа Суперкубоги ҳам "қизил иблислар”га насиб этди. Кейинги мавсумда жамоа яна, Лига Кубоги финалига етиб келди ва бу сафар "Нотингем Форест”ни мағлубиятга учратиб, кубокни қўлга киритди. Аммо, кейинги мавсумда жамоа Англия кубоги бахсларида "Лидс Юнайтед”га мағлуб бўлиб, мусобақани эрта тарк этишга мажбур бўлди. 1991 йилда жамоа ўз акцияларини Лондон биржасига чиқарди. 1991 йилда жамоага мохир дарвозабон Петер Шмейхель келди ва унинг ёрдамида, жамоа мавсум давомида 17 учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини таъминлади. Бу эса жамоага 1991/92 йилги мавсуда чемпионатни "Лидс”дан кейин 2-ўринда якунлашига ёрдам берди. 1992 йилда 1,2 миллион фунт эвазига жамоага француз футболчиси Эрик Кантона олиб келинди. Французнинг жамоага келиб қўшилганлиги 1992/93 йилги мавсумда ўз сўзини айтди. Яъни, жамоа 1967 йилдан бери қўлга кирита олмаётган чемпионликни "Англия чемпионлиги”ни қўлга киритди. 1993 йилда жамоага "Ноттингем Форест”дан Рой Кин келиб қўшилди. 1993/94 йилги мавсумда жамоа ўз тарихида биринчи бор "олтин дубль”га эришди, яъни, Премьер лига ва Англия Кубогини ўзиники қилиб олди. 1994/95 йилги мавсумда жамоа 1989 йилдан бери биринчи марта кубокларсиз тугатди. Жамоага "Ньюкасл”дан ҳужумчи Энди Коул келиб қўшилди. Эрик Кантона эса "Кристалл Пэлас” мухлисига қилган "хужуми” туфайли саккиз ойга футболдан четлатилди. Омадсиз мавсум тугагандан сўнг, Фергюсон бир қатор футболчиларни сотишга қарор қилди. Уларнинг ўрнига эса, жамоа академиясидан бир қатор ёш футболчиларни жамоага жалб этди (Дэвид Бекхэм, Гари Невилл, Фил Невилл, Пол Скоулз). Таркибини янгилаган "Юнайтед” 1995/96 йилги мавсумда яна "Олтин дубль”ни расмийлаштирди. 1996 йилда Стив Брюс жамоани тарк этгандан сўнг жамоага сардор этиб, Эрик Кантонатайинланди. У жамоага 1996/97 йилги мавсумда навбатдаги чемпионликни олиб келди, бироқ шу билан бир қаторда футболчилик фаолиятини якунлашини ҳам эълон қилди. Унга ўринбосар сифатида Тедди Шерингем олиб келинди, "7” рақам эса Дэвид Бекхэмга тақдим этилди. 1997/98 йилда эса "Юнайтед” чемпионлик унвони "Арсенал”га бой бериб, мавсумни 2-ўринда якунлади.

1998/99 йилги мавсум жамоа учун унинг тарихидаги энг омадли ва бой йил бўлди десак адашмаймиз. Чунки жамоа, ўзига хос "Требл”ни қўлга киритди, яъни: Англия чемпионлиги, Кубоги ва Европа Чемпионлар Лигасини ўзини қилиб олди.Англия чемпионлигини "Юнайтед” охирги турда "Тоттенхэм”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб қўлга киритган бўлса, Англия кубоги финалида "Ньюкасл Юнайтед”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб қўлга киритди. Ва энг асосийси, Европа Чемпионлар Лигаси финалида "Бавария”дан 1:0 ҳисобида мағлуб бўла туриб, ҳакам томонидан қўшиб берилган 3 дақиқа ичида иккита гол киритиб, Европа Чемпионлар Лигасини ҳам ўзиники қилиб олди. Ушбу ғалабадан сўнг, Алекс Фергюсон футболда қилган ҳизматлари учун "рицарлик” унвонига сазовор кўрилди. Унвонларга бой мавсум охирида эса, жамоа "Қитъалараро кубок”да Бразилиянинг "Памейрас”ини мағлуб этиб, бу кубокни ҳам қўлга киритди.

"Юнайтед” 1999/00 ва 2000/01 йилги мавсумларда ҳам Премьер лига бахсларида ғолиб чиқди. Аммо жамоанинг еврокубокларда унчалик омади юришмади. 2001/02 йилги мавсумда жамоа премьер лигани 3-ўринда якунлади. Бироқ, кейинги мавсумда яна премьер лига ғолибига айланди. Шундан сўнг жамоа 4 йил давомида Англия чемпионатида ғалаба қозона олмади. 2004 йилда эса Англия Кубогини қўлга киритди.

2006/07 йилги мавсум "Юнайтед” учун анча омадли келди."Юнайтед” премьер лигани "Фулхэм” жамоасини 5:1 ҳисобидаги мағлубиятга учратиш билан бошлади ва мавсум давомида биринчи ўринда борди. Мавсум тугашига бир неча тур қолганида эса чемпионликни тантана қилиб бўлди.2007 йил январь ойида Сэр Алекс "Хелсиньборг”дан "Барселона”нинг собиқ футболчиси Хенрик Ларссонни ижара асосида жамоага олиб келди. Бу эса, жамоа натижаларида ўз сўзини айтди. Мавсум охирига келиб, жамоада жарохат олган футболчилар кўпчиликни ташкил этиб қолди. Шу туфайли, жамоа Чемпионлар Лигаси ярим финалида "Милан” жамоасига имкониятни бой бериб қўйди. Англия кубогида ҳам охирида "Челси”га пеналтилар сериясида имкониятни бой берди. Англия Суперкубогида эса жамоа "Челси”ни мағлуб этиб, Суперкубокни ўзиники қилиб олди. Мавсум давомида жамоа тўртта янгифутболчиларни ўз сафига қўшиб олишга эришди. Булар : Андерсон, Нани, Карлос Тевез ва Оуэн Харгривс лардир. Бу трансферлар "қизил иблислар”га охирги саккиз йил давомидаги энг яхши натижаларга эришишларига ёрдам берди. "Юнайтед” Англия чемпионати ғолибига айланди ва Чемпионлар Лигаси финалида "Челси”ни пеналтилар буйича 6:5 ҳисобида мағлуб этиб, яна "Европа қироли”га айланди.

2008/09 йилги мавсумни ҳам "Юнайтед” учун омадли келди деса бўлади. Чунки жамоа аввалига клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозониб, Англия Лига Кубогида ҳам ғалаба қозонди. Мавсум охирига келиб, ўз тарихидаги 18-марта Англия чемпионликни ҳам нишонлади.Бироқ, Чемпионлар Лигаси бахсларида иккинчи марта кетмағкет финалгача етиб борган "қизил иблислар” финалда "Барселона”га 2:0 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Шундан сўнг, ўзининг асосий суперюлдузи бўлмиш Португалиялик Криштиано Роналдуни Мадриднинг "Реал” жамоасига футбол тарихида рекорд сумма бўлмиш 80 миллион фунт стерлинг (94 миллион евро) га пуллади.

2009/10 йилги мавсум "Юнайтед” учун у даражада омадли келмаган бўлсада, жамоа Лига Кубогини қўлга киритди, чемпионатда 2-ўринни эгаллади. Чемпионлар Лигаси бахсларида чорак финал бахсларида майдонга тушди. Тўғри, жамоа охирги йилда катта ғалабаларга эришмаган бўлсада, жамоа чиройли футбол намойиш этишда давом этмоқда. Мухлислар ҳар доим "Манчестер Юнайтед” буюк ғалабаларни кутиб қолади. Ахир бу жамоа ўйининг охири дақиқаси қолгунча таслим бўлмаслиги билан ном қозонган. Жамоа рақиблари, айниқса учрашувнинг охирги дақиқаларида ҳимояга яхши эътибор беришмаса, "Юнайтед”нинг қандай кучга эга эканлигини яна бир бор кўриб олишлари мумкинликларини яхши билишади. Бунга ишонмаганлар, "Бавария”нинг 1999 йилдаги ҳимоячилари ва машҳур дарвозабони Оливер Канндан сўраб олишилари мумкин.
Просмотров: 886 | Добавил: Yaro | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
IZLASH

KALENDAR
«  Март 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

HISOBCHI

ARHIV

QOSHIMCHA
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • KIM QAYERDA

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    Copyright MyCorp © 2024