|
Главная » 2011 » Март » 14 » «МЮ» ван дер Сарга ўринбосар топдими?
14:27 «МЮ» ван дер Сарга ўринбосар топдими? |
Англиядаги Daily Mail нашри томонидан хабар қилинишича, "Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти тажрибали дарвозабони Эдвин ван дер Сар фаолиятини тугатгандан сўнг, манкунианликлар шарафини ҳимоя қиладиган ўринбосарни топганлар. Инглиз клуби бу ўринда Мадриднинг "Атлетико" клуби дарвозабони Давид де Хеани кўрмоқда.
"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти ёш испан дарвозабони учун 15 миллион фунт-стерлинг тўлашга рози эканини билдирган. Эдвин ван дер Сар ўтаётган мавсум якунига етгандан сўнг, фаолиятини тугатишини маълум қилганди. Манкунианликлар бош мураббийи Алекс Фергюссон голландиялик дарвозабоннинг ўрнида 20 ёшли Давид де Хеани кўришни маъқул кўргани хабар қилинмоқда.
Де Хеанинг "Атлетико" билан тузган шартномаси 2013 йилнинг ёзига қадар давом этиши кўзда тутилган. Дарвозабон ўтаётган мавсумда мадридликлар сафида 39 та учрашувда майдонга тушган.
|
Просмотров: 501 |
Добавил: Yaro
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
KIM QAYERDA |
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
|