Маълум бўлишича, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу ой охирларида Японияда йиғин ўтказади ва иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Хабарлар оқимига қараганда, миллий жамоамиз ҳам март ойидаги ФИФА кунларида ўзимизда эмас, қаердадир ўйнайди. Ҳа, ўртоқлик ўйини ташкил этишда аввало, спарринг-рақиб хоҳишига қараб иш тутилади. Лекин мухлисларни ҳам унутмаслик керак, ахир. Зеро, миллий термамизни бевосита кўрганимизга бир йил бўлди. Шахсий фикримча, жамоамиз мутасаддилари музокаралар чоғида шу нарсани ҳам эътиборга олишлари шарт. Иложи борича Тошкентда тезроқ бирорта ўйин ўтказилса эди... Менимча, кўплаб фанатларимиз хоҳишлари ҳам шу.
|