Главная » 2011 » Март » 15 » Пол Скоулз Премьер лиганинг икки учрашувида майдонга туша олмайди
06:46
Пол Скоулз Премьер лиганинг икки учрашувида майдонга туша олмайди
Пол Скоулз премьер лигада навбатдаги 2 та учрашувни ўтказиб юборишга мажбур, сабаби у шанба куни "Арсенал”га қарши кубок бахсида ўзининг мавсум давомидаги 10-сариқ карточкасини "ишлаб олди”. Шунинг учун мусобақа регламентига кўра, 2-апрелга қадар 10 та сариқ карточка ишлаб олган ихтиёрий футболчи келгуси икки учрашувда майдонга туша олмайди ва 15 фунт стерлинг миқдорида жарима тўлашга мажбур бўлади.
Шундай қилиб, Скоулз 19-март кунги "Болтон”га қарши ва 2-апрел куни "Вест Хэм”га қарши учрашувларни ўтказиб юборади, - дея ҳабар бермоқда клуб расмий сайти.