Главная » 2011 » Март » 15 » Равшан Ҳайдаров ва Боян Миладинович иштирокидаги матбуот анжумани
15:20
Равшан Ҳайдаров ва Боян Миладинович иштирокидаги матбуот анжумани
"Пахтакор" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, бугун Доха вақти билан соат 16:30да ўйиндан олдинги матбуот анжумани ва 17:00да ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида митинг бўлиб ўтади.
Иккала тадбир ҳам эртага учрашув ўтказиладиган "Жассим Бин Ҳамад" стадионининг анжуманлар залида ташкил этилади. Журналистлар саволларига жавоб қайтариш учун бош мураббий Равшан Ҳайдаров билан жамоамиз сардори Боян Миладинович ташриф буюради.
Кеча маҳаллий вақт билан 18:00да футболчилар илк машғулотда иштирок этишди. Унда дастлаб енгил жисмоний машқларни бажарган ўйинчилар кейинроқ ўйиндаги турли элементлар ва тўп билан ишлаш борасида мураббийлар қўл остида шуғулланишди. Машғулот деярли бир соат давом этди. Бугунги ўйин олди расмий машғулоти ҳам айнан 18:00да бошланади.