Главная » 2011 » Март » 17 » Темур Кападзе Корея Кубогида гол урди...
18:18
Темур Кападзе Корея Кубогида гол урди...
Кеча "К Лига" Кубоги учрашувларига старт берилди. Жанубий Корея нафақат ўз миллий чемпионати, балки кубок ўйинларини ўтказиш тартиби бўйича ҳам бошқа мамлакатлардан ажралиб туради.
Бу ерда кубок учрашувлари иккита гуруҳга бўлинган ҳолда, чемпионат шаклида ўтказилади. "А" ва "Б" гуруҳларида жами 6та жамоа гуруҳ ғолиблиги учун кураш олиб борадилар. Темур Кападзенинг жамоаси "Инчеон Юнайтед" "А" гуруҳидан ўрин олган. Кеча ҳамюртимизнинг жамоаси "Даежеон Китизен" клубига қарши баҳс олиб борди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги сўнгги голга Ўзбекистон терма жамоаси сафида энг кўп учрашувда майдонга тушган Темур Кападзе муаллифлик қилди. Манба: Чемпионат.уз