Грознийнинг "Терек” клуби вице-президенти Хайдар Алханов нима сабабдан уругвайлик ҳужумчи Диего Форланни таркибга жалб этишдан воз кечганларини сўзлаб берди.
"Дарҳақиқат Форлан билан музокара олиб борган эдик. Менда хатто унинг ёзган эсэмэси ҳам бор. Унда Грознийга келишга рози экани айтилган эди.
Бироқ, Форлан жуда катта маблағ сўраб юборди. Бу ерда гап у сўраган маблағни бера олмаслигимизда ҳам эмас. Барча нарсанинг ҳам ўз нархи бўлади. У жуда ҳаддан ошириб юборди. Агарда у 21 ёшли ҳужумчи бўлганида, бошқа гап эди, аммо у 31-32 ёшга кириб қолган. Пулни беҳуда хавога совургандан ҳеч қандай маъно йўқ. — Агарда жуда кўп маош кўраб юборсалар, нима қилиш керак? — Аслида одатий маош талаб қиладиган яхши футболчилар ҳам бор. Бу ерда ҳеч нарсани тушунмасдан, хоҳлаган пулини тўлашга тайёр одамлар ўтиради, дейдиганлар адашадилар. Баъзилар кейинчалик қўнғироқ қиладилар ва рози эканликларини айтадилар. Бироқ, бундан кейин ўзимиз уларга рад жавобини берамиз. — Шундай футболчиларнинг номларини санаб бера оласизми? — Йўқ. Сабаби, улардан баъзилари билан ҳали муносабатимизни давом эттириш ниятимиз бор”, - дейди Алханов "Спорт-экспресс” нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал "Терек” клуби Муборак Буссуф билан келиша олмаганларини маълум қилган эди.