Четверг, 02.05.2024, 02:46
FUTBOL XABARLARI
 
SAYT MENYUSI

MINI CHAT

MUSIQIY TANAFUS

SAVOLLAR
QAYSI BIRI KUCHLI
BARCHA JAVOBLAR: 550

KIRISH

Главная » 2011 » Март » 19 » Тилни тийинг ўртоқ мураббийлар!
13:10
Тилни тийинг ўртоқ мураббийлар!

Барселона" мураббийлари ҳакамлар хатоси ҳақида гапирмайдилар!


Хосеп Гвардиола "Барселона" клубининг амалдаги бош мураббийи

Яқинда Англияда қизиқ воқеа юз берди. Дунёга машхур икки шарҳловчининг бири ҳисобланган машхур Энди Грей жонли эфир микрофонини ўчиришни унутиб, ён чизиқдаги ҳакамни асоссиз жуда қаттиқ танқид қилди. Бунинг учун жазоланди ҳам.
Дунёнинг энг бой ва шиддатли чемпионати ҳисобланган Англия премьер лигасида юз берган мазкур катта жанжалдан сўнг, "SkySports" компанияси мазкур шарҳловчини ишдан бўшатишга қарор қилди.
Жуда ҳам катта обрўга эга Энди Грей Премьер лиганинг 24-тур ўйинлари доирасидаги "Вулверҳемптон"-"Ливерпуль" учрашувида ён чизиқда ҳакамлик қилган Шон Мессини асоссиз танқид қилди.Ўйин 3:0 ҳисобида Ливерпуль фойдасига ҳал бўлди, аммо энг қизиғи таймлар оралиғидаги танаффус вақтида ва финал ҳуштагидан сўнг юз берди. Телешарҳловчи Грей ва унинг ҳамкасби Ричард Кейс, микрофонни ўчиқ деб ўйлаб, жуда қўпол равишда Шоннинг ишини танқид қилиб, уни футбол қоидаларини билмасликда асоссиз айблади.
Бундай айблов ва ҳақоратлар, сўнгги вақтларда мураббийлар орасида айниқса кенг тарқалди. Европада ҳам, Осиёда ҳам, Ўзбекистонда ҳам бир ҳил ашула. Мағлубият аламига саундтрек сифатида ҳакамлар ҳақидаги қўшиқ куйланмоқда.
Чемпионатимизнинг 2-туридаёқ мураббийлар катта саҳнага чиқишни бошлашди. Келинг, бу ишни Самарқанднинг "Динамо плюс” клуби бош мураббийи Виктор Жалилов бошлаб берди деб аниқлик киритиб, муаммонинг учинин чиқарамиз. Футбол жамоатчилиги, шу жумладан ўсиб келаётган янги мураббийлар авлоди яхши танийдиган ва ҳурмат қиладиган мазкур мураббий оммага ўзини бошқача қиёфада намойиш этадиган кўринади.
Гап бундоқ. 12 март куни қуёшли Самарқандда маҳаллий "Динамо плюс" жамоаси лигага қайтган "Бухоро"ни қабул қилди. Мағлубиятга учраган Виктор Жалилов ўйин давомида ҳакамларнинг ҳаракатидан норози бўлганлигини билдириш учун ҳакамлар хонасига бостириб киради.
"Менинг қаршилигим ҳамда хавфсизлик учун масъул бўлган майор Тожиевнинг қайтаришларига қарамай, Виктор Романович ҳакамлар хонасига кириб учрашув бош ҳаками Баҳтиёр Намозовни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилди ва хонадан чиқиб кетди", - деб ёзади учрашув назоратчиси Радик Серазитдинов ПФЛ ижрочи директорига ёзган арзномасида.
Шундай бўлганини бош ҳакам Баҳтиёр Намозов ва унинг бригадаси аъзолари имзолаган иккинчи арзнома ҳам тасдиқлайди.
"Динамо Плюс бош мураббийи ҳакамлар хонасига кириб, ўйиннинг бош ҳакамини ҳақорат қилди", - деб ёзилади ҳакамларнинг арзномасида. "Бундан ташқари у ҳакамларнинг хатти-ҳаракатидан норози эканлигини ҳам айтиб ўтди".
Камига "Динамо Плюс" раҳбарияти мусобақалар регламентини қўпол равишда бузаётган Виктор Жалиловни тартибга чақириш ўрнига Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳакамлар ва назоратчилар қўмитасига Баҳтиёр Намозовнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят мактубини ёзди. Самарқандликлар раҳбарияти мактубда учрашувнинг 28-дақиқасида Динамо Плюс дарвозаси томон белгиланган пенальти ҳамда майдон эгалари футболчиси Девид Онияга кўрсатилган қизил карточкага шубҳа-гумон борлиги таъкидланган.
Шундан сўнг, ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан йиғилиш ўтказиб, учрашув ёзилган видеотасмани ўрганиб чиқдилар. Қўмита раҳбарияти масалани кўриб чиқди ва муҳокама қилди. Охир-оқибат бир овоздан учрашув ҳаками ҳақ эканлиги ҳақида қарор қабул қилдилар ва ишни ПФЛга оширдилар.
Кимдир ютқизса унинг учун доим ҳакам айбдор. Бу эҳтиросларга тўла футболнинг бир қисмига айланиб бормоқда. Сал аввал ФИФА Жаҳон чемпионатида ҳакамни ҳақорат қилган Сербия терма жамоаси бош мураббийи Радомир Антични дискваликация қилган ва бунинг натижасида мамлакат футбол федерацияси унинг хизматларидан воз кечганди. Ёки майдонга югуриб чиқиб ҳакам билан муносабатларни бир ёқлик қилмоқчи бўлган Россиянинг "Урал” клуби президентини эсга олинг. Григорий Иванов Россия Футбол Иттифоқи томонидан бир минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди ва жиддий равишда огоҳлантирилди. Португалиялик юлдуз мураббий ҳам худди шундай қилмиши учун дисквалификация қилинганлиги ҳали ҳам ёдимизда.
Арқонни узун ташлаб, воқеаларни жим кузатган Профессионал футбол лигасишундан сўнг ҳаракатга келди ва клуб президенти Самарқанд шаҳар ҳокими Акбар Шукуровга расмий мактуб юборди. Унда назоратчи ва бош ҳакам арзномаларида ёзилганидек Виктор Жалиловнинг ҳакамлар хонасига бостириб кирганлиги ва ҳакамларни қаттиқҳақорат қилганлиги ҳақида ёзилган. ПФЛ бош директори Фарҳод Магомедов ўзи имзолаган ушбу мактубда Динамо Плюс раҳбариятининг бундай ҳатти-ҳаракатлари ўзбек футболини ҳунуклаштириб юборишини алоҳида урғулайди.
Тартиб-интизом кодексининг 1-боб 5-моддаси, 5.4, 5.6 бандлари, шунингдек, 2-боб 5.31 ва 5.34 бандларига биноан, Динамо Плюс жамоасига қаттиқҳайфсан эълон қилинди. Мактубда ёзилишича, жамоа футболчилари, ходимлари ва ҳатто раҳбарларнинг бундай провокацион хатти-ҳаракатлари сал қолмаса стадионда ишқибозлар ўртасида зиддиятли тартибсизликларга сабаб бўлиши мумкин эди. Аммо, Самарқанднинг ҳақиқий ишқибозлари бундай ҳаракатларга алданмадилар ва ҳотиржамликни сақлаб, барчага намуна бўла олдилар.
Динамо Плюс жамоаси мураббийларнинг қилмиши оддий огоҳлантиришсиз қолиб кетмайди. Шунда ёки шунга ўхшаш ҳолат такрорланган тақдирда кўхнаСамарқанд шаҳри жамоаси Ўзбекистон чемпионати мусобақаларидан 1 йилга четлатилади. Бош мураббий Виктор Жалилов эса, бўлиб ўтган воқеалардан тўғри ҳулоса чиқармаса эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши ва ҳатто мураббийлик лицензиясидан маҳрум бўлиши ҳам мумкин.
Просмотров: 837 | Добавил: Yaro | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
IZLASH

KALENDAR
«  Март 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

HISOBCHI

ARHIV

QOSHIMCHA
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • KIM QAYERDA

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    Copyright MyCorp © 2024