Главная » 2011 » Март » 15 » Торрес: «Челси»да Моуриньюни жуда ҳурмат қилишади
15:06
Торрес: «Челси»да Моуриньюни жуда ҳурмат қилишади
"Челси" клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес Испаниянинг Marca газетасига берган интервьюсида "Реал" устози Жозе Моуриньюни Лондондаги клубда жуда ҳам севишларини айтиб ўтди. Футболчининг сўзларига кўра, Моуринью бундай эътирофни "Челси"да ишлаган пайтларида олган экан.
"Моуриньюни "Челси"да ҳурмат қилишади ва севишади. У бу ерда яхши натижаларга эришган. Бу инсон жамоага ғолиблик руҳиятини олиб кира олганди. Ахир бу осон иш эмас. Шундай ҳолатни "Манчестер Сити" мисолида ҳам кўрсак бўлади. Моуринью бўлса қандай ғалаба қозонишни билади. Боз устига, унда катта пуллар бўладими ёки бўлмайдими, бунинг аҳамияти йўқ", - дейди Торрес.