Пятница, 26.04.2024, 21:55
FUTBOL XABARLARI
 
SAYT MENYUSI

MINI CHAT

MUSIQIY TANAFUS

SAVOLLAR
QAYSI BIRI KUCHLI
BARCHA JAVOBLAR: 550

KIRISH

Главная » 2011 » Март » 19 » Ван дер Варт: «Реал»га қарши тушишга умид қилгандим
12:14
Ван дер Варт: «Реал»га қарши тушишга умид қилгандим

Англиянинг "Тоттенхем" клуби ярим ҳимоячиси Рафаэль ван дер Варт Чемпионлар лигасининг чорак финал босқичида собиқ жамоаси — Мадриднинг "Реал" клубига қарши тушгани муносабати билан ўз фикрларини билдириб ўтди. Футболчининг айтишича, собиқ жамоасига қарши ўйнаш уни жуда хурсанд қилган экан. Қуръа натижаларидан жуда мамнун бўлган футболчи, Мадридда ўтказган дамларини эслайди.


"Қуръа натижаларидан жуда хурсанд бўлдим. Бизга айнан "Реал" тушишига умид қилгандим, сабаби шунда яна бир бор Мадридга бориш имконияти пайдо бўларди. У ерда жуда кўп дўстларим қолган ва уларни яна бир бор кўришдан жуда хурсанд бўламан. Бизни ўта муҳим учрашув кутиб турибди. Биринчи учрашув сафарда ўтиши биз учун яхши ҳолат Шундай экан, барчасидан кўнглим тўлмоқда.

"Сантьяго Бернабеу" — фантастик ўйингоҳ. У ерда ажойиб майдон бор, ўйингоҳга 90 000 мухлис кетади. Бу ўйингоҳда ўйнар экансиз, ўзингизни ажойиб ҳиссиётлар оғушида ҳис қиласиз. У ерда икки йил давомида тўп сурдим ва бу иш менга жуда ёқарди. Шу сабабли ҳам, "Сантьяго Бернабеу"га яна бир бор қайтиб боришдан хурсандман.

Энди бизга ҳеч қандай босим юкланмаган. Шунчаки, ўз ўйинимизни кўрсатиб берсак кифоя. Ишончим комилки, бизда ғолиб чиқиш учун барча имконият бор", - дейди ван дер Варт УЕФАнинг расмий сайтига берган интервьюси чоғида.
Просмотров: 617 | Добавил: Yaro | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
IZLASH

KALENDAR
«  Март 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

HISOBCHI

ARHIV

QOSHIMCHA
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • KIM QAYERDA

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    Copyright MyCorp © 2024