Четверг, 09.05.2024, 22:56
FUTBOL XABARLARI
 
SAYT MENYUSI

MINI CHAT

MUSIQIY TANAFUS

SAVOLLAR
QAYSI BIRI KUCHLI
BARCHA JAVOBLAR: 550

KIRISH

Главная » 2011 » Март » 16 » Ван Гал ютқазди!
08:07
Ван Гал ютқазди!

Ўз майдонида "Бавария"га ютқазиб қўйган "Интер", энди ўзи сафар битта гол фарқи билан, бироқ гол гол уриш орқали ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди. Ўйин эса ҳар иккала жамоа учун осон бўлмади. Ўтган йилги ЕЧЛ ғолиби мусобақани тарк этиши мумкин эди, агар сўнгги дақиқалар бўлмаганида, мезбон ҳимоячилари хатоларга йўл қўйишмаганида...


Ван Гал марказий ҳимояга Бренони қўйиб, хато қилди, назариимизда. У ўтказиб юборилган 2 та голда айбни ўз бўйнига олаверса бўлади. У 90-дақиқада алмаштирилди, аммо бу пайтга келиб, кеч бўлганди...

Это'О томонидан киритилган тезкор гол ўртадаги фарқни дарҳол йўққа чиқариш била бирга, миланликларга ишонч бағишлади. Натижада тахминан ўйиннинг 20-дақиқаларигача ташаббус Леонардо шогирдлари томонида бўлди. Айнан 21-дақиқада Гомес томонидан киритилган алламбало гол вазиятни ўзгартириб юборди - энди вазиятни мюнхенликлар назорат қила бошладилар. Бу устнлик майдон эгаларига наф келтирди ва орадан 10 дақиқа ўтиб, Мюллер ҳисобни 2:1 га етказди.

Ўйиннинг ўрталарига келиб, "Бавария" ўйин тақдирини узил-кесил ҳал қилиб қўйиши мумкин эди. Аммо Ван Гаал шогирдлари имкониятлардан фойдалана олишмади ва эртароқ бўшашишди. 63-дақиқада Снейдер олис масофадан немис клуби дарвозасини ишғол қилди ва ўйинннинг боришини ўзгартириб юборди. Энди атиги бир гол "Интер"ни чорак финалга олиб чиқарди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида ҳимоячи Брено тўп учун курашда Это'Ога ютқазди ва камерунлик футболчи тўпни Пендевга етказди. Ҳужумчи эса жамоасига олтинга тенг бўлган голни рақиб дарвозасига йўллади.

БАВАРИЯ - ИНТЕР - 2:3 (2:1)
Голлар: Это'о, 4 (0:1). Гомес, 21 (1:1). Мюллер, 31 (2:1). Снейдер, 63 (2:2). Пандев, 88 (2:3).
Биринчи ўйин: 1:0

Манба: www.uff.uz
Просмотров: 627 | Добавил: garastone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
IZLASH

KALENDAR
«  Март 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

HISOBCHI

ARHIV

QOSHIMCHA
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • KIM QAYERDA

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    Copyright MyCorp © 2024