Главная » 2011 » Март » 14 » Венгер: Ван дер Сар кетса, «МЮ»га қийин бўлади
15:53
Венгер: Ван дер Сар кетса, «МЮ»га қийин бўлади
Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Арсен Венгернинг айтишига қараганда, голландиялик дарвозабон Эдвин ван дер Сар фаолиятини якунлайдиган бўлса, "Манчестер Юнайтед" клубига қийин бўлар экан. Манкунианликлар унинг ўрнига муносиб номзод топа олмаслигига Арсен Венгер ишонар экан.
"У сайёрамизнинг энг яхши дарвозабонларимиздан биридир. Агарда ван дер Сар фаолиятини тугатадиган бўлса, "Манчестер Юнайтед" унинг ўрнига кимни сотиб олишидан қатъий назар, янги ва эски дарвозабон ўртасидаги фарқни ҳис қилиши аниқ. Сабаби, ундагидек улкан тажриба бошқа ҳеч кимда йўқ. Ван дер Сардаги иқтидор мутлақо ўзгачадир", - дейди Венгер "Арсенал"нинг расмий сайтига берган интервьюсида.