Германиянинг "Вольфсбург" клуби раҳбарияти жамоанинг амалдаги бош мураббийи Пьер Литтбарскини ишдан бўшатишга яқин турибди. Бу ҳақда "Bild" нашри хабар тарқатмоқда.
Пьер Литтбарски яқиндагина истеъфога чиқарилган инглиз мутахассиси Стив Маклареннинг ўрнини эгаллаганди. Бироқ Литтбарски жамоага келгач аҳвол ўнгланмади. Жамоа ҳозирда бундеслигада 17-ўринни эгаллаб турибди. Сўнгги ўтказилган беш учрашувда жамоа бор-йўғи уч очко жамғаришга муваффақ бўлди.
Клуб раҳбарлари агар Литтбарскига ишонч билдиришса, жамоа қуйи дивизионга тушиб кетади, деган хавотирни билдиришмоқда. Немис ОАВ вакилларининг берган маълумотларига таянадиган бўлсак, Литтбарски бугуноқ истеъфога чиқарилиши мумкин
manba:www.uff.uz
|