Вторник, 21.05.2024, 19:38
FUTBOL XABARLARI
 
SAYT MENYUSI

MINI CHAT

MUSIQIY TANAFUS

SAVOLLAR
QAYSI BIRI KUCHLI
BARCHA JAVOBLAR: 550

KIRISH

Главная » Архив материалов
«Фламенго» сафида ўйнаётган машҳур Роналдиньо ўзига янги маҳбуба топди. Унинг танлагани - Шейен Сесарио Рио-де-Жанейро Карнавалининг энг гўзал раққосаси ҳисобланади. Estacio de Sa мактаби вакиласи 2010 йили Карнавал қироличаси мақомини олганди. Қизиғи, Шейен «Фламенго»нинг ашаддий рақиби - «Ботафого»га мухлислик қилади. Эҳтимол, у Ронни туфайли севган клубини алмаштирар ҳали...? Шунингдек, Бразилия термаси собиқ юлдузини «Фламенго»ни ташлаб, «Ботафого» сафига ўтишга кўндириши ҳам ҳеч гап эмас. Тўғри, «сўйлоқ» ва раққосанинг муносабатлари қанчалик илдиз отгани ҳозирча номаълум.
Ko'rildi: 796 | Qo'shdi: Yaro | Sana: 27.03.2011 | Izohlar (0)

Кеча оқшом Европанинг бир нечта давлатларида Евро-2012 саралаш баҳслари бўлиб ўтди. Россия терма жамоаси ғалабасиз ўйинлар сериясини давом эттирган ҳолда, Ереванда Арманистон билан нурсиз дуранг ўйнаган бўлса, Германия қўшниларимиз - Қозоғистонни 4:0 ҳисобида тор-мор келтирди. Натижада "В" гуруҳида 3 та жамоа - Россия, Словакия, Ирландия терма жамоалари 10 дан очко жамғариб, учҳокимликни юзага келтиришган бўлса, арманистонликлар 8 очко билан 4-ўринда боришмоқда.

Евро-2012, саралаш
"А" ГУРУҲИ

Германия – Казахстан – 4:0 (3:0)
Голлар: 1:0 – Клозе (4), 2:0 – Мюллер (25), 3:0 – Мюллер (44), 4:0 – Клозе (88).

"В" ГУРУҲИ

Арманистон – Россия – 0:0
Андорра – Словакия – 0:1 (0:1)
Гол: 0:1 – Шебо (21).
Ирландия – Македония – 2:1 (2:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – Макгиди (2), 2:0 – Роб. Кин (21), 2:1 – Тричковски (45).

"D" ГУРУҲИ
Босния ва Герцеговина – Руминия – 2:1 (0:1)
Голлар: 0:1 – Марика (29), 1:1 – Ибишевич (63), 2:1 – Джеко (83).
Албания – Беларусь – 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – Солиҳий (62).

"F" ГУРУҲИ
Грузия – Хорватия – 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – Кобиашвили (90).

Исроил – Латвия – 2:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – Барда (16), 1:1 – Горкш (62), 2:1 – Кайаль (81).

Мальта – Греция – 0:1 (0:0)
Гол: 0:1 – Торосидис (90).

"G" ГУРУҲИ
Уэльс – Англия – 0:2 (0:2)
Голлар: 0:1 – Лэмпард (7, пенальти), 0:2 – Д. Бент (15).
Болгария – Швейцария – 0:0

"H" ГУРУҲИ
Кипр – Исландия – 0:0
Норвегия – Дани ... Читать дальше »
Ko'rildi: 744 | Qo'shdi: Yaro | Sana: 27.03.2011 | Izohlar (0)

«Милан»нинг бразилиялик ҳимоячиси Робиньо янги мавсумда «Бавария» аъзосига айланиши мумкин. Аслида унинг миланликлар билан 2014 йилга қадар шартномаси бор. Аммо «Манчестер Сити»дан Марио Балотелли таклиф этиладиган бўлса, у ўрнини бўшатиб беришга мажбур бўлади. Италия матбуотида ёзилишича, Балотеллининг «Милан»га ўтиши ҳал қилинган масала экан.

Ko'rildi: 589 | Qo'shdi: garastone | Sana: 22.03.2011 | Izohlar (0)

Учинчи турнинг охирги учрашуви эртага "Пахтакор" Марказий стадионида бўлиб ўтади.


Унда олий лига тарихида барча чемпионатларда иштирок этиб келаётган уч жамоанинг иккиси - "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўзаро тўқнаш келади. Ушбу клублар бир-бирлари учун ашаддий рақиблар ҳисобланишади. Жамоалар қандай ҳолатда қолган бўлишларидан қатъи назар майдонда бор маҳоратларини намойиш этишга интилишади. Бунга ўтган мавсумдаги ўйинлар ҳам мисол бўла олади. Гарчи, мавсум якунида ўнинчи поғонадан ўрин олган бўлса-да, фарғоналиклар "Пахтакор" билан ўз майдонларида 3:3 ҳисобидаги жанговар дурангни қайд этишганди. Ўша баҳс 2010 йилги мавсумдаги энг чиройли беллашувлардан бўлганди. Тошкентда эса Гейнрихнинг ягона голи "шерлар"га ғалаба келтирган.

Ҳозиргача азалий рақиблар олий лига тарихида 38 бор ўзаро тўқнаш келишган. "Пахтакор" ҳисобида 17, "Нефтчи"да эса 15та ғалаба мавжуд. Фақат олти учрашувдагина томонлар муроса кўчасини танлашган. Гол уриш борасида эса устунлик жамоамиз тарафида - 64:51.

"Пахтакор"нинг энг йирик ғалабаси 2004 йил юз берган. Ўшанда Тошкентда жамоамиз фарғоналикларни 6:1 ҳисобида доғда қолдирган. 2002 йил эса Фарғонада "Нефтчи" 4:0 ҳисобида зафар қучган. Йирик ҳисобдаги ғалабалар ... Читать дальше »
Ko'rildi: 782 | Qo'shdi: garastone | Sana: 22.03.2011 | Izohlar (0)

4-4-2.com сайтининг хабарига кўра, Лондоннинг «Челси» клуби «Реал»нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Криштиану Роналдуни сотиб олишга тайёр. «Аристократлар» унинг трансфери учун 150 миллион евронинг бахридан кечмоқчилар. Агар Роналду «Челси» таклифига кўнадиган бўлса, унинг йиллик маоши 15 миллион еврога тенг бўлади.

Ko'rildi: 630 | Qo'shdi: garastone | Sana: 21.03.2011 | Izohlar (1)

Фабио Капелло Уэльс ва Гана терма жамоаларига қарши ўйиндан олдин Англия терма жамоасига 26 нафар футболчини чақирди. "Вулверхэмптон" жамоаси вингери Мэттью Жарвис биринчи марта терма жамао таклифини олди.


Инглизлар 26 март куни Евро-2012 саралаш босқичи доирасида Уэльс Кардиффдаги "Миллениуме" стадионида, уч кундан сўнг эса "Уэмбли"да Гана терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Англия терма жамоаси таркиби

Дарвозабонлар: Бен Фостер ("Бирмингем"), Роберт Грин ("Вест Хэм"), Жо Харт ("Манчестер Сити").

Ҳимоячилар: Лейтон Бэйнс, Фил Ягиелка ("Эвертон"), Гари Кэйхилл ("Болтон"), Эшли Коул, Жон Терри ("Челси"), Майкл Доусон ("Тоттенхэм"), Глен Жонсон ("Ливерпуль"), Жолеон Лескотт ("Манчестер Сити"), Кайл Уолкер ("Астон Вилла").
Ярим ҳимоячилар: Гарет Бэрри, Жеймс Милнер ("Манчестер Сити"), Стюарт Даунинг, Эшли Янг (оба - "Астон Вилла"), Мэттью Жарвис ("Вулверхэмптон"), Фрэнк Лэмпард ("Челси"), Аарон Леннон ("Тоттенхэм"), Скотт Паркер ("Вест Хэм"), Жек Уилшир ("Арсенал").

Ҳужумчилар: Даррен Бент ("Астон Вилла"), Энди Кэрролл ("Ливерпуль"), Питер Крауч, Жермейн Дефо ("Тоттенхэм"), Уэйн Руни ("Манчестер Юнайтед").

Манба: soccer.ru
Ko'rildi: 568 | Qo'shdi: garastone | Sana: 21.03.2011 | Izohlar (0)



Каталониянинг "Барселона” клуби ҳужумчиси Боян Кркия ўтган ҳафта шанба куни Испания Ла-лигасининг 29-турида "Хетафе”га қарши майдонга чиқиб "Барселона” тарихида Ла-лигада 100 та учрашув ўтказган энг ёш футболчига айланди.

Боян бу натижани футболчи 20 ёш 6 ой-у 19 кунлигида қайд этди. Бу борада олдинги рекордчи аргентиналик Леонель Месси бўлиб Лео бу кўрсаткични қайд этганда 21 ёшу 250 кунлик ёшни қарши олганди.

Таъкидлаб ўтиш, жоиз, Ла-лига доирасида 100 учрашувни энг ёш ўтказган футболчилар орасида Боян Кркич учинчи кўрстакични қайд этди. Ундан ёшроқ бўлган вақтда Рауль ва Хосеба Эчеверриялар 100лик "довон”ни забт этишган.

Манба: www.soccer.ru
Ko'rildi: 578 | Qo'shdi: garastone | Sana: 21.03.2011 | Izohlar (0)

Мадриднинг "Реал” жамоаси вингери Криштиану Роналду Испания ла-лигасининг 29-турида Мадриднинг бошқа бир жамоаси "Атлетико”га қарши учрашув пайтида жароҳат олиб сафдан чиқди. "Реал” Мадрид расмий сайти ҳам бу хабарни тасдиқлаган.


Роналду учрашувнинг 72-дақиқасида чап сонининг мушакларини шикастлаб олган. Тиббий муолажалардан сўнг яна майдонга қайтган футболчи оёғида оғриқ сеза бошлади ва 77-дақиқага келиб уни алмаштиришга тўғри келган.

Дастлабки тиббий хулосалардан сўнг шифокорлар футболчининг яқин икки-уч ҳафта ичида майдонга қайта олмаслигини билдиришган.

Демак, Криштиану Роналду Португалия терма жамоасининг яқин кунлардаги учрашувлари ва Чемпионлар Лигасининг 5-апрел куни бўлиб ўтадиган "Тоттенхэм”га қарши дастлабки учрашувини ўтказиб юборадиган бўлди.

Шунингдек учрашув пайтида "Реал”нинг яна бир португалиялик легионери Рикардо Карвальолар ҳам жароҳат олган. Бироқ ҳимоячининг жароҳати унчалик жиддий деб баҳоланмаяпти.

Манба: www.sports.ru
Ko'rildi: 689 | Qo'shdi: garastone | Sana: 21.03.2011 | Izohlar (0)

"Челси” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти "Манчестер Сити”га қарши ўйиндан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Анчелотти "Челси” бош мураббийига айлангандан бери ҳали бирон марта "Шаҳарликлар”дан устун кела олмаган.


"Челси” бош мураббийи сифатида иш бошлаганимдан бери "Манчестер Сити”га қарши барча учта учрашувда мағлубиятга учраганимиз сабаблари қарши ҳужумларни ўтказиб юборганимизда”, - деб сўз бошлади италиялик мутахассис.

– "Ман Сити” бу якшанба ҳам ана шу тактикада ўйнашга ҳаракат қилиб кўради. Бу жамоа қарши ҳужумларда жуда ҳавфли ҳисобланади. Ўз ўйинимизни кўрсатган ҳолда ўтган хатоларни такрорламасликка уринамиз”.

"Ғалаба учун ўйинга бор кучимизни, барча истеъдодимизни ва тўлиқ ишончимизни сарфлашга тўғри келади”.

www.fk.uz 

Ko'rildi: 598 | Qo'shdi: garastone | Sana: 19.03.2011 | Izohlar (0)


«Милан» президенти Сильвио Берлускони афсонавий футболчи Паоло Мальдинини жамоага қайтариш мақсадида эканлигини айтиб ўтди. «Биз уни клубга қайтариш ҳақида ўйлаяпмиз. Паолони клуб директори лавозимига таклиф этиш ниятимиз бор»,-деди Берлускони. 42 ёшли Паоло Мальдини 2009 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган. Бунгача у «Милан»да 25 йил тўп сурган.
Олдинроқ уни «Челси» устози Карло Анчелотти ўзининг мураббийлар штабига таклиф қилганди. Аммо Малдини рад жавобини берган.
Ko'rildi: 559 | Qo'shdi: xabarchi_bola | Sana: 19.03.2011 | Izohlar (0)

« 1 2 ... 4 5 6 7 8 ... 16 17 »
IZLASH

KALENDAR
«  Май 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

HISOBCHI

ARHIV

QOSHIMCHA
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • KIM QAYERDA

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    Copyright MyCorp © 2024